14-январь юртимизда "Ватан ҳимоячилари куни"

14-01-2022, 12:23 admin Мақолалар 617

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ассаламу алайкум ва роҳматиллоҳи ва барокатуҳ.

Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни, албатта, яхши кўради. виждон, маънавият дегани халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир.
Шавкат Мирзиёев.

Мустақилликга эришганимиздан сўнг, 14-январъ 1993-йилдан эътиборан 14-январь юртимизда "Ватан ҳимоячилари куни" , деб эълон қилинди...
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди”.
Дарҳақиқат,Ватан ҳимоячиси деган нарса энг шарафли ва олий касб эканлигини яхши билган йигитларимиз ҳар томонлама жисмоний ва маънавий жиҳатлардан лойиқ бўлишликни яхши англайдилар ва шу хислат ва сифатларни эгаллашга ҳаракат қиладилар.
 14-январь мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг ташкил топган куни ҳамда Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонланади ва соҳада ислоҳотлар юксак эътироф этилади.
Мамлакатимизда бу кунни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланиб бораётганлиги бежиз эмас, албатта. Сизу — бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.
Соҳибқирон Амир Темур “Аскари қувватли юрт қудратлидир…” деб бежиз айтмаган.Ватан ҳимоячиси бўлиш шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган Ватанни шу мустақил юртни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, иймон эътиқодини, ҳимоя қилиш кабидир.Ватан она каби азиз ва мукаррамдир. Ватан инсонга бахт-иқбол берадиган заминдир. Абдулла Авлоний айтганидек:''Ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакатини шул кишининг ватани дейилур. Ҳар ким туғилган, ўсган жойини жонидан ортиқ суяр''.Шундай экан мардонавор бўлиб юртимизни жонажон Ватанимизни ҳимоя қилишдек ғоят шарафли ва масъулиятли вазифани адо этишда барчангизга катта ютуқлар, оилавий бахт-саодат тилаймиз!!!
Қизилтепа тумани бош имом хатиби З. Орипов
https//t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш