ОНА ЮРТИМ БАЙРАМ МУБОРАК!

28-08-2021, 23:43 admin Мақолалар 634

ОНА ЮРТИМ БАЙРАМ МУБОРАК!
Бу дорул омон кунларимизда биз учун олис, буюк аждодларимиз орзу қилган истиқлол неъмати эришганимиз ва 30 йил мобайнида босиб ўтган йўлимизга назар ташласак, шу муқаддас заминда ва муқаддас она юртимизада яшаётганимизга қанчалар шукроналар келтирсак оз.
Инсон қаерда дунёга келса ана шу ер унинг учун қадрли Ватан ҳисобланади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алишиб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир.
ватанни севиш, уни соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик ҳисдир. Бирор сабаб билан Ватанини ташлаб, бошқа юртларга кетган кимса ҳаётнинг оғир дамларида уни қўмсаб, кўз олдига келтириши ва туғилиб ўсган замини хақида бирор қайғули хабар эшитганда қалбан эзилиши ҳам юртга бўлган муҳаббатнинг белгисидир.
Бизнинг жанобимиз, саййидимиз, шафоатхоҳимиз бўлган расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салам ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб кетаётганларида орқаларига ўгирилиб, яъни Маккаи мукаррамага қараб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳеч қачон ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлур эдим” – деганлар.
Ватан, миллат, дин тушунчалари инсон учун ҳар нарсадан азиз ва муқаддасдир. Шунинг учун ҳам динимиз таълимотида она Ватан ҳимояси, миллат фаровонлиги ва дин равнақи йўлида фидоий бўлган кишиларга буюк мақомлар берилиши ваъда қилинган.
Исломда Ватан тушунчаси кенг қамровли бўлиб, аввало, у истиқомат маскани, яъни уй-жой маъносида ишлатилади. Ислом дини таълимотида инсон ўзи яшаб турган ватанини, динини, оила аҳлини ҳимоя қилиши энг улуғ амаллардан эканлиги таъкидланган. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар сафида туриш ҳам динимизда улкан савобли амал саналади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир кеча кундуз “рибот”, (яъни душмандан қўриқлаб чиқиш) бир ой тутилган нафл рўза ва ўқилган тунги намоздан яхшидир”, деб марҳамат қилганлар» (Имом Муслим ривояти).
Яна бошқа бир ҳадисда “Ватанмиз сарҳадлари ҳимоясида уйғоқ бўлган икки кўзни дўзах олови урмайди, яни куйдирмайди” деб баён қилинган. Энг юксак маънавият Ватан ҳимоясидир. Буюк аждодларимиздан Нажмиддин Куброни Ватан ҳимоясидаги шахидликлари биз авлодлар учун энг бой ва маънавий меърос. Бу буюк қахрамонликни Фахридиддин Аттор “Таскират ул Авлиё", А.Жомий “Навохат ул улус”да, Алишер Навоий “Насойилум Мухаббат” асарларида Ватаннинг химоясида кенг ва ёрқин намоён қилинган.
Алихон Тура Соғуний рахимаҳуллоҳ: “Ҳар бир кимсага маълумки, ҳаёт оламида инсоннинг энг севган, қадр-қимматли тўрт нарсаси бордир. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўлурлар. Улар: озодлик ва эркинлик, меҳнат билан топилган молга ўзи эгалик қилмоғи, туғилиб ўсган она Ватани ҳамда ўзи эътиқод қилиб келаётган муқаддас дини”, деган.
Кишининг вафодорлиги унинг ўз Ватани учун қайғуришидан, биродарларини соғинишидан ва умрининг зое кетказган лаҳзаларига ўкиниб яшашидан билинади.
Улуғ Хамсанавислардан Амир Хислав Дехлавий хазратлари ўзининг “хамса “ асарининг Искандар ойнаси китобида Искандарнинг Ватан соғинчи, Ватан меҳри, Ватанга бўлган мухаббати қуйдагича кеттирган:
Жудолик дардини мендан сўранг сиз
Кечалар уланур тонга уйқусиз Жондан азиз дўсту ёрлар фироқи
Дилимни қон қилди жигарим қоқи
Дўстлар ҳижронидан хасратда ўлдим
Ҳиндистон сўгинган фелдек маст бўлдим
Ватан соғинчида ер юзига подшоҳлик қилган Искандар Зулқарнай хам ватан соғинчида ва унинг мехрида ғам билан яшаган.
Бугунги янги Ўзбекистон деб тан олинган юртимизда, муҳтарам Юртбошимиз атрофида жипслашиш натижасида ёрқин келажак, юксак тараққиёт йўлида бу муқаддас Ватанимизни асраш ва унинг гуллаб яшнашига хар бир фуқоро ўз хиссасини қўшиши лозим ва лобит бўлади.
Яна бир неча кунлардан сўнг мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамини катта тантана қиламиз. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида муқаддас Ватанимизнинг катта тўйига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Аллоҳ таоло шу азиз Ватанни, буюк миллатни Ўз паноҳида асрасин! Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги барча ватандошларимизга муборак бўлсин.


Нажмиддин Қулматов “Ислом нури” жоме
масжиди имом хатиби.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш