#Раддия
Ватан-бир ҳовуч тупроқ, Холосми?
Азиз биродарлар, мусулмон диндошларим, биламизки, Ватан тушунчаси шунчалар муқаддас ва азиздир... Минг афсуски, Ватан тушунчасининг экстремистик оқимлар бузиб талқин қилаётган кўриниши ва ислом уламоларининг бу тушунчага берган маъноларини таққослаб ўтайлик.
Экстремистик оқимлар ватан деганда нимани тушунади?Сўнгги 80 йил давомида бу саволга ислом номидан чиқаётган оқимлар ва гуруҳлар сабабли хато тушунча ва нотўғри кўриниш пайдо бўлишига олиб келди. Бунинг сабаби эса уларнинг "ватанга муҳаббат",
"ватанни қадрлаш" каби сўзларга ислом шариати асосида маъно бермаслигидир. Экстремистик оқимларнинг ватан тўғрисидаги бузуқ ақидалари, асосан қуйидагилардан ташкил топган:
-Ватан-бир ҳовуч тупроқ ва у ҳеч қандай қийматга эга эмас;...
-Ватанга муҳаббат-бу шундай аҳмоқона ҳиски, худди одамнинг гуноҳга қизиқиши ва рағбати кабидир. Биз эса ундан гуноҳдан сақлангандек сақланишимиз ва унга қарши туришимиз шарт;...
-Ватан тушунчасини инкор қилмоқ зарур.Бундай тушунча йўқ,балки бунинг акси ўлароқ халифалик ва жамоат (уммат бирлиги)тушунчалари бор;... Уларга жавоб шундай; "Ватан-бир ҳовуч тупроқ ва у ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас..." ми?Ватан ҳақидаги юқоридаги фикр у ҳақида ҳоқоратомуз саналади.Чунки, ватан қийматсиз тупроқ эмас. Ватан бу халқ, тамаддун, ташкилотлар , тарих, ғалабалар ва ҳудудий халқаро қийматга эга. Бундан ташқари у халқаро,сиёсий ва мафкуравий таъсирга эгадир... Ким ватанни бир ҳовуч тупроқдан иборат деб билса, олимлар ва улламолар меҳнати вужудга келишига ношукурлик қилибди, ўзига ватан ҳақида хато ва бузуқ тушунчаларни сингдирибди.
Уларнинг иккинчи фикрига эътибор қаратинг, "Ватанга муҳаббат-бу шундай аҳмоқона инсоний ҳиски...". Бу тушунча ҳам буткул хатодир.Чунки бунда гуноҳларга бўлган шаҳват ватанга муҳаббатдек олийжаноб ва инсон фитратидаги табиий туйғу билан қўшиб юбориляпти.Диноварий ўзининг "ал-Мужоласа ва жавоҳирул илм" китобида Асмаийнинг бундай сўзларини келтирган:"Бир куни мен бадавийнинг ушбу сўзларини эшитдим:"Агар сен бир инсоннинг қанақалигини билмоқчи бўлсанг, унинг ватанини соғинишига боқ".
Кейинги салбий тушунчага қаранг,"Ватан тушунчасини инкор қилмоқ зарур... "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинада турган ҳолда ўз ватанлари Маккани соғинишлари юқоридаги маънонинг хатолигига кифоя қилади...
Буюк олимлар ватандан айрилиш қийин иш эканлигини унинг алами жонидан айрилишга тенглаштирилишини ҳамда ватан муҳаббати инсон қалбига чуқур ўрнашишини айтишган.Мўмин-мусулмонларга Ватанни севиш Муҳаммад алайҳиссаломдан мерос ҳисобланади. Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Макка шаҳридан Мадина шаҳрига чиқиб кетаётганларида тўхтаб, орқаларига қараб: “Қандай ҳам яхши шаҳарсан! Қандай ҳам менга севимлисан! Агар қавминг мени сендан қувмаганида сендан бошқа жойда яшамас эдим”, - деб ноиложликдан Ватанни тарк этишга мажбур бўлганларини изҳор этганлар (Имом Термизий, 3926-ҳадис).
Имом Бухорий “ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” тўпламида Абу Бакир Сиддиқ ва Билол ибн Рабоҳ Мадина шаҳрида иситмалаб қолиб, юртларини соғинчларини армон билан баён қилганликлари, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан Мадинани Макка каби маҳбуб этишни сўраб дуо қилганлари ҳақида ҳадис ривоят қилинган.
Ушбу ҳадис икки буюк саҳоба Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларида юриш, ваҳийлардан баҳраманд бўлишга мушарраф бўлишлари баробарида Ватанини, она заминини соғиниб яшаганларидан далолат беради.Демак, ватан тупроғини севиш, ардоқлаш бизга шарафдир!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz