“Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги жиҳод. ”
Жиҳоднинг келиб чиқиш тарихи 624 йиллар бошларида юз берган воқеа –мусулмон аскарининг қурайш қабиласининг кичик карвонига ражаб ойида (4 муқаддас ойнинг бирида)ҳужум қилгани билан боғлиқ.Мушрик қурашийлар шу омилга урғу бериб ,Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонларни бутун Арабистон бўйлаб ёмон отлиққа чиқаришга ,уларга қарши катта иттифоқ тузишга ҳаракат қилдилар .Айни шу кезларда Қуръоннинг бир неча оятлари (Ҳаж 39-оят,Бақара 190-оят,Нисо 75 оят) лар нозил бўлдики ,исломда биринчи бор Жиҳодга ,яъни муайян ҳолларда душманга қарши кураш олиб боришга изн(рухсат) берилди.Ёш мусулмон давлати (Мадина) ўз чегаралари даҳлсизлигини мудофаа қилиш учун куч ишлатишга мажбур эди.Шу тарзда илк исломда Жиҳод Аллоҳ йўлига ,ислом динини ёйиш мақсадига бутут куч ва имкониятларни сарф қилиш маъносини англатиб келган ва фақат баъзи ҳолларда ҳарбий куч ишлатишни ҳам тақазо этган.Шу маънода Жиҳодни “муқаддас уруш” деб талқин қилиш одат тусига кириб қолган.. Агар Аллоҳ одамларни баъзиларини баъзилари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз Аллоҳнинг номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари ,(насронийларнинг ) чекловлари яҳудийларнинг ибодатхоналари ва мусулмонларнинг масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ ўзига (яъни динига ) ёрдам берадиганларни ғолиб қилур .Шубҳасиз Аллоҳ кучли Қудратлидир.
“Бас ким сизларга тажовуз қилса сизлар ҳам уларга тажовузлари муқобилида тажовуз қилинг”. (2.194)
Мусулмонга қарши тўғридан-тўғри ,ошкора агрессия пайтида ўзини ,оиласини ҳимояси учун золимга қаршилик кўрсатиш фарз ҳисобланади. Агр ҳимоя қилувчининг нияти холис бўлса у-мужоҳид , агар ҳалок бўлса шаҳиддир. Мусулмонлар яшайдиган давлатга ҳужум қилингандаги жиҳод ҳам фарздир.Лекин жиҳод олиб бориш вазифаси фақат мамлакат ҳукумати ёки мусулмонларнинг маълум қисми (фарзи кифоя) томонидан ёки алоҳида лозим бўлган холатларда ҳар бир мусулмон томонидан (фарзи ъайн) мажбурий вазифадир .
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)бирор бир гуруҳ ёки фирқа доирасида уруш олиб бормадилар .У зотга Маккада зулм қилишган пайтда ҳам бирор марта саҳобаларига Макка мушриклари –шаҳар ҳокимларига қарши қуролли курашни бошлаш тўғрисида буйруқ бермадилар . Ҳар ҳолда у кишининг тарафдорлари шаҳарда етарли бўлиб ,шаҳарни иккига бўлиб чегара қилиб олишга , жанговар курашни бошлаш тўғрисида буйруқ бермадилар .Шунга қарамай Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам маънавий ҳақдор бўлсаларда ,исён кўтармай , мамлакатни тарк этишни афзал кўрдилар.
Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова .Ч.