“Жиҳод”сўзи луғатда инсон томонидан жамиийки имкониятни ишга солиб ҳаракат қилиш маъносини англатади.
Шундан келиб чиқадиган бўлсак,мусулмон одам жиҳод қилмоқчи бўлса,ўзининг барча куч-қувват ,ақл –заковати,ва моддий имкониятларини Аллоҳ йўлида унинг дини учун сарфлаши керак бўлади.Алоҳида таькидлаш лозимки,жиҳод сўзи луғатда уруш маьносини англатмайди.Урушни араб тилида бошқа сўзлар билан ифода этилади.Асосан ,уруш маъносини англатиш учун араб тилида “қитол “сўзи ишлатилади...Дарсини ўзлаштириш учун барча имкониятларини ишга солаётган толиби илмни мужтаҳид талаба деб айтилади.Бинобарин,уни илмий жиҳод қилмоқда деса бўлади.
Жиҳод ва ҳижрат ҳақидаги маьлумотлар ҳам ният ҳақида тарқатилаётгани сир эмас.Аммо,ўша маълумотларни ким тарқатаётганини билиш осон эмас.Интернет тармоғининг ўзида мутахассис ўн ва ундан кўп киши номидан иш юритиб кишиларнинг бошини айлантираётганини ҳамма билиб олди..Ғаразгўйлар эса жиҳот ва ҳижрат каби нозик масалада турли гапларни чиқариб ёшларни бошини айлантиришга ҳаракат қилишяпти.Шундан келиб чиқадиган бўлсак,мусулмон одам жиҳод қилмоқчи бўлса,ўзининг барча куч-қувват ,ақл-заковатини ва моддий имкониятларини Аллоҳ йўлида унинг дини учун сарфлаши керак.
Бир киши Расулуллоҳнинг олдига келиб у кишидан жиҳодга изн сўради.Шунда пайғамбаримиз ул зотга:
”Сенинг ота-онанг борми ?”дедилар.
”Ҳа”деди.
“Бас икковларига жиҳод қил!”дедилар.Демак,ота-онанинг ҳам хизмати жиҳод бўлиши мумкин экан. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,жиҳод сўзининг луғатдаги хусусиятидан келиб чиқиб жиҳоднинг турлари ҳам кўпайган ва ўшаларнинг ичида душманга қарши жон-жаҳди билан жанг қилиш ҳам жиҳод дейилган.
“Майта”маҳалласи отинойиси: Х. Ахмедова