"Жиҳод".

20-05-2021, 18:30 admin Мақолалар 683

"Жиҳод".
Ғаразгўйлар жиҳод ва ҳижрат каби, нозик масалаларда турли гапларни чиқариб, ёшларни бошини айлантиришга, уларни алдаб нотўғри йўлга чақиришга ҳаракат қилмоқдалар. Исломни таълимотини ўрганишнинг ҳам ўз қонун-қоидалари бор, уни тўғри келган шаҳсдан ўрганиш ножоиздир, балки динни катта устозлардан ўрганиб рухсатларини олган тақводор уламолардан ўрганилади. "Жиҳод" сўзи луғатда инсон томонидан жамики имкониятни ишга солиб ҳаракат қилиш маъносини англатади. Мусулмон одам жиҳод қилмоқчи бўлса, ўзининг барча, куч-қуввати, ақл-заковати ва моддий имкониятларини Аллоҳ йўлида, Унинг дини йўлида сарфлаш керак бўлади. Дарс ўзлаштириш учун барча имкониятларни ишга солиб ҳаракат қилаётган толиби илмни жиҳод қилмоқда деса ҳам бўлади. Аллоҳ таоло Исломнинг дастлабки босқичида мушриклар билан ақидавий тортишув қилиб турган Ўз пайғамбари Муҳаммад(с. а. в) га Фурқон сурасида қўйидаги хитобни қилади. "Еофирларга итоат этма! уларга қарши у (Қуръон) билан катта жиҳод қил!". Демак Қуръон билан катта жиҳод қилинган. Росулуллоҳ (с. а. в)" Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таолонинг зотида ҳавои нафсингга қарши жиҳод қилмоғингдир" деганлар. Яна бир ҳадисларида, бир киши ҳузурларига жиҳодга изн сўраб кирганида у зот "Сенинг ота-онанг борми?-дедилар.
" Ҳа", деди.
"Бас икковларига жиҳод қил!"-дедилар. Демак ота-онанинг хизматида бўлиш ҳам жиҳод экан.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз нотўғри фикрларнинг тарқалишини олдини олишимиз керак, умуман ғаразгўйларнинг алдовига ёшларимиз илиниб қолмасликлари учун, барча чораларни кўришимиз лозим. Акс ҳолда савоб қилмоқдаман деб гуноҳга дучор бўлиб, қолишимиз ҳеч гап эмас.
Кармана тумани бош отинойиси Мирзаева Фазила.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш