Жиҳоднинг сабаб ва моҳияти

3-10-2020, 05:30 admin Мақолалар 709

Қуръони каримда: «(Эй, Муҳаммад) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насихат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг!»,- дейилган. Бу Аллоҳ таоло нозил қилган Қуръон ҳамда Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларидир дейилади. Агар уларнинг орасидан бирор киши тортишмоқчи бўлса улар билан фақатгина чиройли муомалада бўлгин, дея уқтирилади.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, урушмоқ маъносида келган «жиҳод» ҳақидаги оятларнинг аксарияти асосан «Тавба» сурасида учрайди. Жумладан, мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз, тутингиз (асир олингиз), қамал килингиз ва ҳар қандай пистирмаларда уларни кузатиб турингиз! Агар тавба қилиб, намозни баркамол адо этсалар ва закот берсалар уларни қўйиб юборингиз! Албатта, Аллоҳ кечиримли ва раҳмли зотдир.
Юқорида таъкидланганидек, бугунги кунда мутааасиб оқим вакиллари Қуръони каримда уруш маъносида келган жиҳод оятларини ўз ғояларини оқлаш мақсадида фойдаланаётганликларини кўриш мумкин. Аслида «жиҳод» (арабча «ғайрат қилиш», «жидди жахд», яъни инсон ўз мақсадига эришиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб, ҳаракат қилиш маъносини англатади.
Истилоҳда эса, «жиҳод»нинг Аллоҳ йўлида даъват қилиш, яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш, Аллоҳ йўлида инсоннинг ўз ҳавойи-нафсига қарши кураши, ота-онага хизмат қилиш, ёвга қарши курашиш сингари турлари мавжуд. Бунга далил сифатида имом Термизийдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда «Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таолонинг зотига инсон ўз ҳавойи нафсига қарши жиҳод қилишидир» дейилган.
Шунингдек, имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Мен жиҳодга қатнашмоқчиман»,- деди. У зот: «Ота-онанг борми?»,- деб сўрадилар. «Ҳа»,-деб жавоб қилди у киши. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳузурига бориб, ёрдам бер, хизматини қил» Шу сенинг жиҳодингдир», дедилар.
Жиҳоднинг жорий қилинишининг сабаби ҳам доимий тинчликка эришиш учундир. Тинчлик бебаҳо неъматдир, яъни яратганннинг энг буюк неъмати биз яшаб турган оламнинг энг ажойиб муъжизаси бўлмиш инсон ҳаётига тажовуз қилишга қаратилган ҳар қандай таҳдидлар катта гуноҳ эканлиги, ҳар бир киши бу неъматни асраб-авайлаши, унга хиёнат қилмаслиги лозим бўлади.
Ҳозирги кунда дунёни ларзага солаётган «кўринмас ёв» деб номланган коронавируснинг олдини олиш учун олиб борилаётган кураш ҳам жиҳоддир... Мана шу синовли кунларда барчамизнинг уйда қолиб, оиламиз аъзоларининг, маҳалламиз аҳлининг, қолаверса, халқимизнинг, шунингдек, бутун башариятнинг соғлигини авайлаб асрашимизга ўз ҳиссамизни қўшишимиз хайрли жиҳоддир. Барчамизин тинч ва осуда кунларга Аллоҳ таолонинг Ўзи соғ-саломат етказсин.

«Сарой» ва «Хашман» МФЙ отинойиси Тоирова Маҳбуба
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш