Жиҳод ёҳуд жиҳоднинг сабаб ва моҳияти...

19-04-2020, 09:44 admin Мақолалар 760

Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкишлар билан
бир қаторда қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан
ҳеч қачон муроса қила олмаймиз.
Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка асл инсоний фазилатларни
асраб –авайлашга даъват этади.

Ш. М. Мирзиёев

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳод қилишга рухсат берилгач, ўн тўққиз маротоба жиҳод қилганлар. Ул зот алайҳисаломга Маккадалик чоғларида жиҳод қилишга қанчалик озорлансаларда, мусулмонлар мушриклар томонидан азобга дучор этилган бўлсаларда, жиҳодга рухсат берилмаган. Мадинага ҳижрат {кўчган} қилганларидан сўнг мусулмонларга кўрган азоблари ва ўзларини ҳимоя қилишлари учун жиҳод фарз бўлган. Саҳобийлар мушриклар томонидан азият кўрганликлари ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб келганларида у зот “ Сабр қилинглар менга урушиш буюрилмган ” деб жавоб берганлар.
Аллоҳ ҳижратнинг 2-йилида жиҳодга уруш маъносида изн берган, Қуръони Каримда “{ Мушриклар томонидан } хужумга учраётган { мусулмонларга } мазлум бўлганлари сабабли { жанг қилишга} изн берилди. Албатта Аллоҳ уларга ёрдам беришга қодирдир” { Ҳаж сураси 39-оят}
Қуръони Каримнинг ана шу оятида жиҳод уруш маъносида келади. Устуларига бостириб келган душманларга нисбатан ўзларини ҳимоя қилиш учун жиҳодга чиқсалар бунда жиҳод фарзи айн бўлади. Ҳар бир фуқаро ўз Ватанини давлат бошлиғини буйруғи билан ҳимоясига ҳозир бўлади.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом динини қилич билан ёймаганлар, динни қабул қилишга мажбур қилмаганлар, чиройли йўл билан давъат қилганлар. Қуръони Каримда: “ { эй Муҳаммад! } Роббингиз йўли {дини} га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан давъат этинг: Улар билан гўзал услубда мунозара қилинг!” – { Наҳл 125- оят} дейилган.
Жиҳод сўзини уруш, жанг қилиш маънолари билан боғлаш нотуғри бўлиб, унинг маънолари тафсир китобларида жидди, жаҳд, саъй – ҳаракат, ижтиҳод, кураш маъноларида келганлиги уламоларимиз томонидан тушунтириб берилган.
Мусулмончиликни илк даврларидаёқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон кишини мажбурлаб мусулмончиликни қабул қилдирмаганлар жиҳодга ҳам чорламаганлар. Ҳаттоки жиҳодга отланган бир йигитни сен ота-онанг хизматини қил деб уйларига жавоб берганлар. Жангда аёллар, болалар ва қарияларни ўлдиришга изн бермаганлар. Ҳаттоки бази ҳудуд аҳолисига ўзларининг динига қолишларига рухсат берганлар. Қуръондан нотўғри ҳукм чиқариш ва жиҳодни нотўғри талқин қилишнинг натижасида ер юзида экстремистик террорчи гуруҳлар томонидан вайронагарчиликлар, зўравонликлар, қон тўкишлар ва мусулмонларни кофирликда айблаб турли хил қийноқларга солиб ўлдириб юборишлар содир бўлмоқда. Ҳаттоки аёлларни тан жиҳодига чорламоқдалар. Улар Ислом уламоларига ҳам туҳмат тошини отиб обрўсизлантиришга ҳаракат қилганлар. Ислом дини уламолари бу террорчи ташкилотларга раддия мурожаатномаси билан чиққанлар.
Жиҳод сўзининг маънолари серқирра бўлиб илм олишга жидду – жаҳд қилиш, касбни чуқур эгаллаш, кашфиётлар қилиш, савоб ишларга жидду-жаҳд қилиш ҳам жиҳод ҳисобланади. Айни ҳозирги кунларда мамлакатимиз аҳолиси қўлни - қўлга бериб коронавирус балоси билан курашмоқдалар. Ички Ишлар ва тиббиёт ҳодимлари, ҳукумат органлари вакиллари Призедентимиз бошчиликларида жами имкониятларни ишга солиб жонбозлик кўрсатишмоқдалар. Қарию-ёш Аллоҳга илтижо қилиб бу вирус балосини устимиздан кўтармоқлиги учун жидду-жаҳд билан дуода бардавом бўлмоқдалар. Ана шу ҳолат ҳам жиҳоднинг жидду-жаҳд маъносида келган кўринишидир.
Ғазаб қилиш-шайтон қутқусига учиш бўлиб, бундай пайтда инсон ўз туйғусини босиши, ғазаби туфайли бирон-бир кўнгилсизлик содир этиб қўймаслик учун зоҳиран ҳалим, ботинан салим бўлмоқлиги ҳам буюк жиҳоддир.
Яқинда моҳи Рамазон кириб келади. Биз мусулмонлар энди ўз нафсимиз билан жиҳод қиламиз. Рўзадор бўлиб барча фарзларни адо этиб яратувчидан савоб олишга жидду-жаҳд қилмоқлик ҳам жиҳоди Акбар ҳисобланади.
Биз юқорида жиҳод қилишнинг жиҳоди асғар { кичик}, жиҳоди акбар { буюк, катта} турлари ҳақида фикр юритдик. Хулоса шуки: буюк яратувчи бизни эзгулик, яхшилик йўлида саъй-ҳаракатда бўлмоқлик учун ҲИДОЯТга йўллаб қўйсин!

Навбаҳор тумани бош отинойиси С.Хушматова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш