Омонатга хиёнат қилмайлик.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қилур. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зотдир.
Нисо сураси 58-оят
Омонатни ҳар хил талқин қилиш мумкин. Сўз-омонат,ваъда- омонат, қарз -омонат, оила- омонат, фарзанд- омонат....
Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллалоҳи алайҳи васаллам дедилар:
“Мунофиқ одамнинг аломатлари учтадир. Қачон гапирса,ёлғон гапиради.
Қачон ваъда берса, ваъдасини устидан чиқмайди.Унга бирор бир нарса омонат қилинса, омонатга хиёнат қилади.”
Ҳозирги яшаб турган муҳитимизда ,Аллоҳ ўзи кечирсинку, Пайғамбаримиз алайҳиссалоти ва саллам таърифлаган одамлар кўпаяётгандек,назаримда....
Қарз олиб бермай кетадиганлар , қарзнинг муддатини кечиктирадиганлар, оилани осонгина бузадиганлар, фарзандини ташлаб кетадиганлар,фарзанд тарбиясига лоқайд қарайдиганлар,зиммасидаги бурчини бажармайдиганлар, аҳли аёлини беҳурмат қиладиганлар...... бу рўйхатни истаганча давом эттириш мумкин.Шундан биргинасини , қарз масаласини кўриб чиқамиз.
Қарз масаласи бугунги кунда долзарб масалалардан бирига айланди. Ривожланиш авж олган ҳозирги кунларда кишиларда бойлик орттириш истаги ҳам ошиб боряпти.Одамлар “ мунча қарз олсам,уни бир марта айлантириб мунча фойда олсам,яна уни бир марта айлантирсам....” каби фикрлашга тушдилар. Ҳали ундан фойда олишни аллоҳ таоло насиб этадими йўқми бу тарафини ҳисобга олмай қарзга ботиб бир-бирлари билан ёқа йиртишгача , судлашишгача бориш ҳоллари жуда кўплаб учраяпти.
Жамиятимизда қарз бериб , қайтариб ололмай юрганларнинг сон-саноғи йўқ.” Қарз” сўзи луғатда “ қайчи билан кесиш” дешан маънони билдиради. Қарз берган киши ўз молидан бир қисмини кесиб бошқага беради.Шариат истилоҳида эса бир нарсани бошқа кишига унинг бадалини қайтариб бериш шарти билан мулк қилиб беришдир.Аммо шариатда қарзга яқин “дайн” истилоҳи ҳам бор. “Дайн” сўзи луғатда ҳақнинг собит бўлишини англатади. Шариатдаги молиявий ва молиявий бўлмаган ҳақлар ҳам дайн дейилади.
Инсон қай йўл билан бўлсада, бўйнига илиб олган, тўлаши лозим бўлган нарсалар дайн дейилади.Насияга мол олдингиз, мана шу бўйнингизга илинган пул дайн бўлади.Бировнинг уйини ижарага олдингиз, аммо, ижара пулини вақтида тўламадингиз, бировнинг молини ҳалок қилдингиз, уни тўлаш бўйнингизга тушди, мана бу ҳам дайндир.Аммо мана шу қарздорликни шариат нуқтаи назаридан қараб тушунмаслик кишиларни бировнинг ҳаққини бемалол истеъмолига киритиш уни қайтаришга шошилмаслик ёки умуман бермасликкача олиб боряпти. Мўмин-мусулмон одам бировнинг ҳаққидан дўзахнинг оловидан қўрққандек қўрқиши лозим.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг....” (29- оят)
“Ким буни тажовузкорлик ва зулм ила қилса,албатта,уни оловга киритиб, куйдирурмиз. Бу эса Аллоҳга осондир.” (30-оят)
Мусулмон киши ҳаром йўл билан мол-дунё орттиришдан ҳазар қилмоғи лозим. Акс ҳолда икки дунёда шарманда бўлади.Бу дунёда турли азоб-уқубат ва бало-офатларга йўлиқади. У дунёда жаҳаннам ичида туриб қорнига таом ўрнига олов ейди. Аввало инсон қарздор бўлиб қолмасликка ҳаракат қилиши лозим.Мўмин банда ҳаётини қаноат асосида режалаштириши,иқтисодий-молиявий ҳисоб-китобини аниқ олиб бориши,бировдан қарз олиб кун кўриш даражасига тушиб қолмаслиги лозим. Маййитнинг қарзи бўлса, то уни узишни кимдир зиммасига олмагунча жанозаси ўқилмай туради.Қарздорлик шунчалик оғир нарса...
Аллоҳ таоло барчамизни қарздор бўлишдан Ўзи асрасин!! Қарздорларимизни эса зиммаларидаги қарзларини узишларида Яратганнинг ўзи ёрдамчибўлсин!! Амийн!!
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.