Фарзанд Аллоҳ томонидан берилган неъмат, шундай экан уларни болалалигини беғубор ва ширин қилиб ўтказишга имкон қилиб берайлик. Фарзанд тарбияси, унга меҳр бериш аксарият ўзбек оилаларида асосий ўринда туради. Лекин орамизда фарзандига болалик завқини бериш нари турсин, унга эътиборсиз яшаётган инсонлар ҳам бор.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Албатта, киши боласининг бошини силаганига ва аёлига яқинлик қилганига ҳам ажр олади”,-дедилар”.
Шарҳ: Мусулмон одам боласига меҳр кўрсатиб, унинг бошини силаб, кўнглини овутиб, тарбия маъносида қилган ҳаракатларига ҳам, албатта, ажр олади... Демак, бола тарбияси учун қилинадиган ҳар бир ҳаракат ажрсиз, савобсиз қолмас экан. Боланинг бошини силашда одамнинг ўзи роҳат топади. Лекин шу нарса болага ҳам яхши таъсир қилганидан. Аллоҳ таоло бунинг учун ота-онага ажр савоб берар экан. Боласининг бошини силагани учун ажр-савоб олса, уни едириб ичиргани, кийдиргани, ўқитгани учун Қуръон ёдлатгани учун одоб-ахлоқдан тарбия бериб қийналгани учун оладиган савобларини тасаввур қилиш мумкин.
Демак, ота-онанинг бола учун қиладиган ҳеч бир иши ажру–савобсиз қолмас экан, фарзандини комил инсон қилиб тарбиялаб билган кишининг қарилик даври ҳам азизликда ўтади.
Абдулла Авлоний айтганидек, “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир”. Боланинг бошини силашда одамнинг ўзи роҳат топади. Лекин шу нарса болага ҳам яхши таъсир қилганидан. Аллоҳ таоло бунинг учун ота-онага ажр савоб берар экан.
“Агар фарзандга яхшилик ўргатилса у вояга етади дунё ва охиратда бахтиёр бўлади. Ўз холига ташлаб қўйилса, бахтсиз бўлади”. Донишмандлар, фарзанд тарбияси ҳақида рухий ахлоқий, жисмоний, ақлий, нафсий ижтимоий ва жинсий тарбия бериш лозимлигини таъкидлайдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анхудан ривоят қилинади;”Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: "ким фарзандига кел, мана буни ол!”десаю унга ҳеч нарса бермаса у ёлғончидирдедилар.( Имом Аҳмад)
Дарҳақиқат, болага тўғри сўзликни ўргатиш баробарида меҳр бериб авайлаш, уни бир сония ҳам қаровсиз қолдирмаслик биз ота-оналарнинг бурчимиздир. Шундай экан азизлар, болаларга болалик бахтиёрлигини ўз вақтида берайлик! Зеро, улар келажагимиз давомчиларидир!
Қизилтепа туман бош отинойиси М.Файзиева