«Ота-оналик масъулияти»

8-06-2021, 15:34 admin Мақолалар 804

«Ота-оналик масъулияти»

Бутун оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар
Икки жаҳон сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз дуруди саловатлар бўлсин.
Муқаддас динимиз таълимотида фарзанд Аллоҳ таоло инсонга берган энг улуғ неъматдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар унинг қадрига етишлари, шукрлара этиб фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини чиройли адо этишлари керак.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келтирилган мазкур ҳадисда қуйидагича ривоят қилинади:
“Огоҳ бўлинг! Ҳаммангиз раҳбарсиз, ва ҳаммангиз қўл остингизда- гилардан масъулдирсиз. Аёлерининг уйига ва фарзандларига раҳбар ва уларга масъулдир.”
Фарзанд дунёга келар экан, унга биринчи навбатда чиройли исм қўйиш, комил инсон бўлиши учун унга чиройли тарбия бериш, Аллоҳни танитиш, ота-она ва Ватан олдидаги фарзандлик, бурчларини сидқу дилдан адо этишни мукаммал ўргатиш ота-онанинг муҳим бурчидир. Чунки фарзанд ҳар бир ишда ота-онага тақлид қилиб вояга етади. Аввало ҳар биримиз ибрат бўлишимиз лозим.
Пайғамбаримизнинг яна бир ҳадисларида:
“Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришдан яхшироқдир.”( Термизий ривояти)
Фарзанд—инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир. Яхши солиҳ фарзанд ота-онанинг кўз қувончи, бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи, ота-онасига раҳмат ва хурсандчилик келтирувчи солиҳ зурриёт бўлиши керак. Бундай фарзанд тарбиялаш учун биз ота-оналар, айниқса, аёллар ўз масъулиятимизни чуқур англаб етиб, дунёвий ва диний илмларни мукаммал эгаллаб, ҳар бир соҳада ўзимиз ибрат намуносиб бўлиб, фарзандлар онгига чуқур сингдириб бормағимиз лозим.
Онанинг бурчларидан яна бири фарзандга меҳрибонлик кўрсатиб , уни азият берадиган турли нарсалардан сақлаган ҳолда , вақтида озиқлантириб, ювиб-тараб, тоза кийинтириб, касал бўлишига йўл қўймай, парваришлашда эринчоқлик ёки дангасалик қилмай, доим хушёр ва хабардор бўлишдир. Лекин, афсуски, бугунги кунда барча оналар ҳам ўз фарзандларига оналик меҳрини бахш этмаётганлари барчага маълум. Шундай аёллар ҳам борки, улар ўз ҳузур-ҳаловатларини ўйлаб, оналик масъулиятларини унутиб болаларини “Меҳрибонлик уйи” ва бошқа жойларга ташлаб кетмоқдалар. Натижада, фарзандлар кўнгли кемтик, меҳрга зор бўлиб вояга етмоқда.
Муҳтарама опа-сингиллар! Аллоҳ олдидаги жавобгарликни чуқур ҳис этган ҳолда, вақтида кўзимизни очиб, масъулиятимизни чиройли адо этайлик.
Барчамизга Аллоҳ розилигини топиш бахти насиб этсин, илоҳо.


Зарафшон шаҳар отинойиси Аҳамиятова Собира


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш