"Дуо билан эл кўкарар. "
Аввало, шундай тинч-осуда, нозу неъматларга бой Ватанда, яшаётганимиз учун Аллоҳ таолога беадад шукроналар айтаман. Маҳалламизда қизларга Муқаддас динимизнинг соф ақидаларини сингдириш, улар ўртасида турли бидъад-хурофатлар илдиз отишининг олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш, одоб-ахлоқни тарғиб қилиш асосий вазифаларимиз сирасига киради. Киши Ислом динининг асл моҳиятини туғри англаб етса, турли оқимларга кириб кетмайди, ғарбона ахлоқ "оммавий маданият" ортидан қувмайди.Маҳалламизнинг хотин қизлар билан ишлаш мутаҳассислари билан бирга қизлар мактабга кетаётган ёки мактабдан қайтаётган пайтларда уларнинг хонадонларига кириб борамиз. Мабодо, қиз бола миллий урф-одатларимизга зид тарзда кийинган бўлса, маслаҳатчи билан бирга унга ота онаси олдида тушунча берамиз. Момоларимизнинг ҳаёт тарзларидан мисоллар келтирамиз. Муқаддас динимизнинг моҳиятини англатамиз.Саъй -ҳаракатларимиз билан, минг шукурки, кўпчилик қизларимиз хатоларини англаб етишмоқда. Ота она бўлиш бу шараф. Бундай улуғ вазифани уддалаш учун, аввало, ота онанинг ўзи тарбияли бўлиши шарт ва болага тўғри тарбия бериши керак. Яқинда бир хонадонга борсак, фарзанднинг отасига бақираётганини ,ота эса ўғлини карғаётгани жанжал устидан чиқиб қолдик. Жуда аянчли холат.Кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Шу пайт хаёлимга ушбу ҳадис келди "Отанинг фарзанд ҳаққига қилган дуоси пайғамбарларнинг ўз умматларига қилган дуоси кабидир"( Имом Дайламий ривояти).Ота -Она фарзандларига дуогўй бўлсин, асло дуоибад қилмасин, карғамасин.Чунки уларнинг хайирли дуолари каби қарғишлари ҳам тез ижобат бўлади. Агар шундай бўлиб қолса, Аллоҳ асрасинки, фарзанд бадхулқ ,бадкирдор бўлади. Ўз навбатида фарзандлари ҳам ота онанинг ранжишига, норозилигига ва қарғишига сабаб бўладиган амал ва ҳаракатлардан астойидил тийилишлари лозим. Ота фарзанд бошида сиҳат саломат хаёт кечириб тургани учун Аллоҳга шукрона қилиб, етим ва мазлумларнинг кўз ёши тўкилишидан сақласин ва уларга раҳму шафқат қилиб, бошларини силасин, бу иш бағритошликни узоқлаштиради. Шунингдек, мухтожларга нафақа ва хайру эҳсон қилсинки, мукофоти жаннатдир, иншааллоҳ. Халқимизда" Дуо билан эл кўкарар" деган нақл бежизга айтилмаган.
Кармана тумани отинойиси
Нарзуллаева. З.