"Ёшлар ва хотин-қизлар орасида экстремистик ғояларнинг тарқалиш сабаблари".

7-05-2021, 17:54 admin Мақолалар 558

"Ёшлар ва хотин-қизлар орасида экстремистик ғояларнинг тарқалиш сабаблари".

Бугунги кунда сиёсий ҳокимиятга интилаётган, диний шиорларни ниқоб қилиб олган баъзи гуруҳлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистондаги ижтимоий -- сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказмоқда. Шўро давридан мерос бўлиб қолган оғир ижтимоий--иқтисодий муаммолар юки, диний-экстремистик оқимларнинг шакилланиши ва фаоллашувига қулай шароит яратди. Диний экстремизм минтақада яширин, кейинроқ очиқ-ошкора ташвиқот, зўравонликка асосланган фаол ҳаракатлар, яна ўта махфий ишлаш асносида тарғибот олиб бориш ва қўпорувчилик хуружларини содир этдилар.
Кейинги пайтларда афсуски, турли террорчилик ҳаракатларни содир этиш ишларига аёллар ҳам аралашиб қолмоқда. Белларига портловчи моддалар боғлаб, ўзини нобут қилаётган аёлларни, ўз жонларига қасд қилишлари, терроризм йўлига кириб қолишларининг асосий сабаби, уларнинг на диний, на дунёвий билимга эга эмасликларидир.
Экстремистлар аёлларнинг турли оқимларга кириб, ўзларини ўлдириш даражасигача боришларида, уларнинг маънавий-- руҳий оламига, усталик билан фойдаланаётганликларини кўриш мумкин. Яна, уларни маънавий--руҳий жиҳатдан боши берк кўчага киритиб қўйиш, сўнг эса гуноҳни ювиш йўли сифатида " шаҳидлик " ни, ўз- ўзини портлатишга тайёрлашларини кўриш мумкин.
Ёшларнинг ҳам турли оқимларга кириб қолишларининг сабаблари, уларнинг билимлари, диний илмларни эгаллашга бўлган қизиқишлари, ишонувчанликлари сабаб бўлмоқда. Аслида, Ислом таълимотининг асл моҳиятига кўра, бу каби ўз жонига қасд қилиш, бегуноҳ кишиларни ҳалок этиш каби ҳаракатлар мутлақо нотўғри бўлиб, улкан гуноҳ экани таъкидланган.
Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадиси шарифда, ўзини ўлдирган кишининг жазоси янада равшанроқ ёритилган:"Ким ўзини бир темир парчаси билан ўлдирса, қиёмат кунида жаҳаннам ўтида темир парчаси қўлида, абадий равишда у билан ўзини ўлдириб азобланиб ётади.Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, доимий равишда заҳарланиб жаҳаннам ўтида азобланади. Ким ўзини тоғдан ташлаб юборса, доимий равишда жаҳаннам ўтида тоғдан ташлаб ўлдириб азобланади". Зеро, Қуръони каримда ўз жонига қасд қилиш энг катта гуноҳлардан экани таъкидланган:" ... ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз! (Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради".(" Бақара", 195).

Конимех тумани отинойиси: Бобоназарова Лобархон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш