Оммавий маданиятнинг ёшларга таъсири

19-01-2017, 09:35 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 2 618

Оммавий маданият деган термин тез тез қулоғимизга чалиниб туради, бу эса ёшларимиз, ўрта ёш вакилларинг ҳам ҳаётларига бу маданиятнинг илдиз отиб ўрнаша бошлаётганига далолат қилади. Ҳар бир миллат ва элатнинг ўзига хос маданияти ва миллий қадрият ананалари бор. У фақат ўша халқнинг қизиқиш ва менталитетидан келиб чиққан ҳолда намоён бўлади. Уни бошқаларга ҳам тадбиқ этиш эса акс таъсирларни келтириб чиқиши табиий ҳол албатта.
Баъзи юртдошларимиз, айниқса ёшларимиз ўртасида ёт маданият ва қарашларнинг тарқалиши уларнинг ота-онага нисбатан муносабатини, дўсту биродар ва яқинлари билан ўзаро муносабатлардаги ҳатти ҳаракатларининг тубдан ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Азалдан халқимиз орасида, диний таълимотларимизда ҳам ота она ва ёши улуғлар билан муносабатда уларга хурмат ва эҳтиромда бўлиш, қизларимизнинг ҳаё ва сиполикда намуна бўлмоқликлари, йигитларимизни эса мард ва жасур, инсофу диёнатли бўлишликлари кераклиги уқтирилиб келинади ва бунга амал қилиб келинган ҳам. Афсуски, сиртдан чиройли ва идеал қилиб кўрсатилаётган ғарб маданияти бора бора ёшларимизда юқорида санаб ўтган сифатларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Ҳозирги кунда дунё бўйлаб барча янгилигу қарашларни беминнат ташиб юрувчи интернет тармоғидан фойдаланишниг устасига айланган ёшлар ундан қандай маълумотни олиш керагу, қайсисидан четланиш керак эканлагини ҳамма вақт ҳам билаверишмайди. Миллийлигимизга, маданиятимизга тўғри келмайдиган турли хил гапларни лексиконимизга қўшилиб кетаётгани, жамоат тартибига тўғри келмайдиган кийимлар ва соч турмакларини кўпайиб бораётгани ташвишланарли ҳолдир. Айрим ғарб мамлакатларида жорий қилинаётган бир жинсли никоҳлар, танага турли расмларни чизиш ва металл жисмларни тақиш каби ишлар эса ҳам саломатликка ҳам инсонийликка зиддир. Бундай салбий одатлардан фарзандларимизни иҳота қилишда камарбаста бўлиш сизу бизнинг зиммамиздаги долзарб вазифалардандир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши исломининг гўзаллиги ўзига беҳуда бўлган нарсани тарк қилишидадир”, деб марҳамат қилганлар. Оммавий маданиятнинг барча унсурлари киши табиатига зид, унинг инсонийлик қиёфаси ва қалбини хиралаштирувчи беҳуда амаллар эканини англаб етамиз.
Бу муҳим вазифанинг умумий йўналишини Юртбошимиз шундай белгилаб берган: «Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, таъбир жоиз бўлса, аввало, уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил ақидапарастларнинг «даъвати» ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди».
Тарбиянинг энг самарали усулларидан бири ўрнак бўлиш орқали таълим беришдир. Яъни, ёшларимизга тарбия берадиган мутахассислар, устоз-тарбиячилар, аввало, ўзлари тарбияланган бўлмоқлари ва ёшларга олий намуна мактаби вазифасини ўтамоқлари лозим. Маънавият тарбиячининг юриш-туришида уфуриб турса, у миллий урф-одатларга содиқлик, қадриятларга ҳурмат кўрсатса ва бунга ўз ҳаётида амал қилса, кўзланган мақсадларга эришиш самаралироқ бўлади.
Фарзандларимизни юртимизда яратилган беқиёс имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда, оиламизга, эл-юртимизга ҳизмат қиладиган баркамол шахс қилиб вояга етказиш бош мақсадларимиздан экан, ёшларнинг қизиқиш ва имкониятларини тўғри баҳолаб уларни ўз мақсадлари сари тўғри йўналтириш биз ота-она ва устозларнинг шарафли бурчимиздир.

Э. Саъдуллаев
Кармана тумани “Дурман” жоме масжиди имом-хатиби скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш