Дуо билан эл кўкарар

11-07-2019, 08:51 admin Мақолалар / Янгиликлар 1 765

Дуо билан эл кўкарарХалқимизда "ота-она рози Худо-рози" деган нақл бор. Аллоҳ ўз ризолигини ота-она розилиги билан боғлаб қўяркан. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам "Агар юртнинг мункиллаган қариялари, ўтлаб юрган жонзотлари, эмизикли гўдаклари бўлмаганда эди бошингизга балолар селдек ёғилган бўлур эди" деб марҳамат қилдилар. Ана шундай нуроний кексаларимизни дуоларидан юртимиз тинч-осойишта. Қарийб икки асрдан ортиқ умр кўриб, намуна бўлиб келаётган, юртимизнинг маҳаллаларимизнинг кўрки ва фахри ҳисобланган Kармана тумани "Шибзон" мфй да истикомат килувчи 102 ёшли онахон Ризаева Хикматой, Кармана тумани "Зиёкор" мфйда яшовчи 100 ёшли онахон Бахронова Шарофат, Навбаҳор тумани "Ғужбогтепа" мфй да яшовчи 102 ёшли Шодиева Бозоргул онахонларимизни хонадонларига- дийдор ғанимат билиб, суҳбатларидан бахраманд бўлиш дуоларини олиш мақсадида вилоят телевидения ходимлари билан биргаликда ташриф уюштирдик. Юзларидан нур таралиб турган, бутун умрининг мазмун моҳиятини ҳалоллик, вафо, садоқат, сабрда деб билган онахонларимизнинг суҳбатларини қалбимизда ҳаяжон, кўзларимизда ёш билан тингладик.
Дуо билан эл кўкарарДуо билан эл кўкарар
Ҳаётнинг саодатли бахтли онларини тотиб улгурмасдан, ёшлигини очарчилик ва қирғин барот урушининг йўлида фидо айланган, садоқатни вафони кўрғон билиб, халқига хизмат қилишни ўзининг узилмас қарзи деб яшаган онахонларимизнинг сўзлаб бераётган ҳаёт йўллари юзларига тушган саноқсиз ажинларда, машаққатли меҳнатда тобланган қадоқ кўлларида ўз аксини топган эди. Ҳозирги тўкин-сочин замонамизда ёшларимизга, аҳил яшашликда, ҳалолликда, оиладаги тотувликда ҳикмат кўп эканлиги, каттаю кичикларга эътиборли, шавкатли, хушмуомалали бўлиш, ҳаётнинг паст баландини, оғир енгиллигини сабр-тоқат билан енгиш кераклиги, узоқ умр кўришнинг сирлари айнан бу нарсаларга боғлиқлик эканлигини сўзлаб бердилар. Taшрифимиздан бошлари осмонга етган онахонларимиз халқимиз, юртбошимиз хақларига кўпдан-кўп дуолар қилдилар. Пайғамбаримиз саллллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек илоҳим юртимиз тинчлигини осойишталигини Аллоҳимни ўзи асрасин. Ташриф сўнгида табаррук онахонларимизга вакиллигимиз томонидан ҳадялар улашилди.

Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш