Шукроналик

12-11-2021, 11:03 admin Мақолалар 699

Шукроналик.

Самовот оламин халқ этган Эгам,
Замину замонга ҳукм этди бир чоқ.
Ирода этдию истади бекам,
"Борлиқда бир зотни яратай мутлоқ".

У инсон зотидур, ОДАМ Атодур,
У башар отаси насли одамзот.
Замонлар ўтса ҳам ўзгармай турар,
Инсон деган номи токи бор ҳаёт.

Агар амр этса, Холиқи даргоҳ,
Ғўрадин ҳолвани ҳал этар зумда.
Ирода этса гар Ер_у осмонни,
Чилпарчин этади, тузади кунда.

Шу улуғ қудрат_у имкони ила,
Бизга насиб этди,Одам бўлмоқни.
Одамзот деган туҳфаси билан,
Бахшида этди у мулку мулкотни.

Туғдирди, ундирди,ўстирди кўркам,
Ҳадя этди бизга ер_у самони.
Йўллади ҳидоят нурига маҳкам,
Зикрида амр этди фарзу зиёни.

Тафаккур ғунчаси очилиб бехос,
Узоқ разм солар бўлса одамзот.
Теран фикр ила кузатса холос,
Англаб ета олар токи барҳаёт.

Албатта махлуқу, махлуқот ичра,
Энг азизи эрур, насли одамнинг.
Ҳамиша ердаги жонзотлар ичра,
Баланд поғонада қадри Ҳотамнинг.

Бу улуғ иноят, бу улуғ инъом,
Берилмиш аслида насли одамга,
Кўрарга кўз ила имлойи калом,
Роҳи равон бермиш, халқи оламга.

Татирга сезгию, оҳанга қулоқ,
Илки ила луқмани ҳалоллаб емоқ.
Нафосат, фаросат берди у яна,
Қалбини нур билан тўлдирди мутлақ.

Самодан ёғдириб, оби ҳаётни,
Ердан ундирди у гулу _гиёҳни.
Барча неъматларни етказиб бизга,
Инъом эта олди, меҳри гиёҳни.

Бу ажиб инъомлар,ажиб неъматлар,
Ҳаққи бўла қолсин, насли одамнинг.
Лек доим қалбида меҳри жўш уриб,
Изҳор эта билсин шукри оламнинг.

Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси Гулнора Ваҳобова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш