Бисмиллаҳир раҳмонир раҳийм.
Ё Расулуллоҳ.
Қодир Аллоҳ раҳматидан умидвор жонмиз,
Холиқ Эгам бирлигига имони бормиз.
Сизни излаб, сизни
қумсаб хўб умидвормиз.
Қиблагоҳим меҳрибоним ё Расулуллоҳ,
Намозлари адо амин ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Одам наслин барпо этди Аллоҳим буюк,
Еру само дунёсида айлади суюк.
Қодирлигин қудратини кўрсатиб қуюқ,
Ҳур Иброҳим миллатидан танлади УЛУҒ.
Танловингиз бўлди бажо ё Расулуллоҳ,
Мавлудингиз дилларга жо ёРасулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Туғилдингиз Аллох иззат этган Ватанда,
Наслу насаб пойдевори гулгун чаманда.
Хулқи поклар бўлди сизга ҳамнафас ҳамдам,
Қадди улуғ қадри улуғ лаблари ханда.
Жоним фидо бўлсин сизга ё Расулуллоҳ,
Ҳақ омонат этди сизга ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Умматим деб, уммат ичра юрдингиз ғариб,
Очу наҳор, тану _тўши бир одми ориқ.
Етим _есир бечорага суянчиқ ҳабиб,
Дини Ислом раҳнамоси суннати аниқ.
Биздин тилак, сиздин ҳиммат ё Расулуллоҳ,
Шафоатга қодир Аҳмад ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Гоҳ кулдингиз, гоҳ йиғлатди нолойиқ хаслар,
Гох топтади, гоҳ қулатди инсофсиз каслар.
Ҳатто ҳажв этди айрим, Худосиз саклар,
Ҳақ йўлидан айромади бундайин баҳслар.
Шафоатли нурқадамим ё Расулуллоҳ,
Адолатли нури замин ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Тақдир бизни қўллади деб, елдик югурдик,
Молу мулкнинг карвонига осилдик қувдик.
Еру кўкни билмай юрдик, севиндик суйдик,
Билмадикки умр ўтди беамру бажо,
Биздин умид сиздин ҳиммат ё Расулуллох,
Шафоатли кони адаб, ё Расулуллох.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Она сутин хом эмганмиз, бари ҳақиқат,
Гумроҳлигу гўстоҳликлар билинди беҳад.
Умр ўтказдик ҳақдин бери бўлиб, бетоат,
Аллоҳимнинг даргоҳида беқадру қиммат.
Биздин умид сиздин нажот ё Расулуллох,
Осийларга қилинг шафқат, ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Айтаверсам саловотим кети узилмас,
Меҳрим жўшиб, дийдорингиз хумори қўймас.
Ҳақ Мустафо, сиздан бўлак казорим бўлмас,
Суннатингиз оҳорлари асло тўкилмас.
Биздин тилак, сиздин нажот ё Расулуллоҳ,
Умматларга қилинг Раҳмат, ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Бир ожиза умматингиз дафтарин очди,
Суннатингиз сийратингиз қиммати ошди.
Ҳар лаҳзада, ҳар жабҳада шайтонлар қочди,
Ёд этармиз сизни доим, эй дўсти Худо!
Хуш келдингиз, хуш келдингиз ё Расулуллоҳ!
Марҳабо деб, чорлаймиз биз ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси Гулнора Ваҳобова.
Ё Расулуллоҳ.
Қодир Аллоҳ раҳматидан умидвор жонмиз,
Холиқ Эгам бирлигига имони бормиз.
Сизни излаб, сизни
қумсаб хўб умидвормиз.
Қиблагоҳим меҳрибоним ё Расулуллоҳ,
Намозлари адо амин ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Одам наслин барпо этди Аллоҳим буюк,
Еру само дунёсида айлади суюк.
Қодирлигин қудратини кўрсатиб қуюқ,
Ҳур Иброҳим миллатидан танлади УЛУҒ.
Танловингиз бўлди бажо ё Расулуллоҳ,
Мавлудингиз дилларга жо ёРасулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Туғилдингиз Аллох иззат этган Ватанда,
Наслу насаб пойдевори гулгун чаманда.
Хулқи поклар бўлди сизга ҳамнафас ҳамдам,
Қадди улуғ қадри улуғ лаблари ханда.
Жоним фидо бўлсин сизга ё Расулуллоҳ,
Ҳақ омонат этди сизга ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Умматим деб, уммат ичра юрдингиз ғариб,
Очу наҳор, тану _тўши бир одми ориқ.
Етим _есир бечорага суянчиқ ҳабиб,
Дини Ислом раҳнамоси суннати аниқ.
Биздин тилак, сиздин ҳиммат ё Расулуллоҳ,
Шафоатга қодир Аҳмад ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Гоҳ кулдингиз, гоҳ йиғлатди нолойиқ хаслар,
Гох топтади, гоҳ қулатди инсофсиз каслар.
Ҳатто ҳажв этди айрим, Худосиз саклар,
Ҳақ йўлидан айромади бундайин баҳслар.
Шафоатли нурқадамим ё Расулуллоҳ,
Адолатли нури замин ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Тақдир бизни қўллади деб, елдик югурдик,
Молу мулкнинг карвонига осилдик қувдик.
Еру кўкни билмай юрдик, севиндик суйдик,
Билмадикки умр ўтди беамру бажо,
Биздин умид сиздин ҳиммат ё Расулуллох,
Шафоатли кони адаб, ё Расулуллох.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Она сутин хом эмганмиз, бари ҳақиқат,
Гумроҳлигу гўстоҳликлар билинди беҳад.
Умр ўтказдик ҳақдин бери бўлиб, бетоат,
Аллоҳимнинг даргоҳида беқадру қиммат.
Биздин умид сиздин нажот ё Расулуллох,
Осийларга қилинг шафқат, ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Айтаверсам саловотим кети узилмас,
Меҳрим жўшиб, дийдорингиз хумори қўймас.
Ҳақ Мустафо, сиздан бўлак казорим бўлмас,
Суннатингиз оҳорлари асло тўкилмас.
Биздин тилак, сиздин нажот ё Расулуллоҳ,
Умматларга қилинг Раҳмат, ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Бир ожиза умматингиз дафтарин очди,
Суннатингиз сийратингиз қиммати ошди.
Ҳар лаҳзада, ҳар жабҳада шайтонлар қочди,
Ёд этармиз сизни доим, эй дўсти Худо!
Хуш келдингиз, хуш келдингиз ё Расулуллоҳ!
Марҳабо деб, чорлаймиз биз ё Расулуллоҳ.
Салоллоҳи аъла Муҳаммад,
Салоллоҳи алайҳи васаллам.
Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси Гулнора Ваҳобова.