ҲАЛОЛГА ҚИЛГИН НАЗАР!

18-07-2020, 07:00 admin Мақолалар 647


Меҳнатсиз топилган ризқ, унутма оғиз йиртмиш,
Ёлғон–яшиқ гапирма, икки лаб бевақт бўртмиш,
Нокасу ноасилни албат Хожаи Хизр дуртмиш,
Чин мусулмон қаерда, ҳаромдин қилгай ҳазар –
Эй, одамзот! Ҳаётмисан, ҳалолга айла назар!

Текин таом, еганнинг - даҳаниндадир қаҳр,
Тер тўкмай топилган туз, ул танга заҳар ахир,
Ким қасамхўр ҳам ғирром албат инсофга чақир,
Мўмин-у муслим қайда, текиндин этмиш ҳазар –
Эй, инсон! Тирикмисан, ҳалолга қилгин назар!

Кетмон-у бел чопганнинг ҳаддин нек пешонаси,
Ишламай туз тотганнинг зир қақшар ул шонаси,
Аслида, меҳнатсеварлик чин инсон нишонаси,
Ҳақни, - деган ҳар банда ҳаромдин қилгай ҳазар –
Эй, одамзот! Ҳаётмисан, ҳалолга айла назар!

Бир майизки, ишлаб топсанг эвини қиб қирққа бўл,
Кимки деҳқон, кимки фаррош, аслида у қадоқ қўл,
Бахилнинг боғи кўкармас, бахил қайда яйдоқ чўл,
Инсофбарор қаерда, ҳаромдин этмиш ҳазар –
Эй, инсон! Тирикмисан, ҳалолга қилгин назар!

Саломат сен иймон, – дея ислом йўлини тутдинг,
Ул тақво - ю тариқатки, Тангридан инъом кутдинг,
Нафси тийиқ поклик ила ушбу ашъорни битдинг,
Дониш-у дунё қайда, ҳаромдин қилгай ҳазар –
Эй, одамзот! Ҳаётмисан, ҳалолга айла назар!
****
Зеро, оши ҳалолларнинг - бошинда йўқ маломат,
Реза терла ризқ топганлар, қаранг соғ-у саломат!


12 августь, 2018 йил, Арабсарой.
Навбаҳор тумани “Дул-дул” МФЙ отинойиси С.Юлдошева



скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш