Ё Расулуллоҳ!

10-11-2020, 11:00 admin Мақолалар 674

Қодир Аллоҳ раҳматидан умидвор жонмиз,
Холик эгам бирлигига имони бормиз.
Сизни йуклаб, сизни қўмсаб кўп умидвормиз,
Қиблагохим, мехрибоним ё дўсти Худо,
Биздин умид, сиздин дийдор Расулуллоҳ.
Сололлоҳи алайҳи Муҳаммад,
Сололлоҳи алайҳи васаллам.

Одам наслин пайдо этди Аллоҳим буюк,
Еру само дунёсида айлади суюк.
Мағрурлигин қудратини кўрсатиб улуғ,
Ҳур Иброҳим миллатидан танлади буюк.
Танловингиз бўлди бажо Ё Расулуллоҳ,
Мавлудингиз дилларга жо ё Расулуллоҳ.

Сололлоҳи алайҳи Мухаммад
Сололлоҳи алайҳи васаллам.

Туғилдингиз Аллоҳ иззат этган ватанда,
Наслу насаб пойдевори гулгун чаманда.
Хулқи поклар бўлди сизга ҳамнафас хамроҳ,
Қадди улуғ қадри улуғ лаблари ханда.
Жоним фидо булсин сизга Ё Расулуллоҳ!
Ҳақ омонат этди сизга Ё Расулуллоҳ!

Сололлоҳи алайҳи Муҳаммад,
Сололлоҳи алайҳи васаллам.

Умматим деб уммат ичра юрдингиз ғариб,
Гоҳ оч-наҳор,сезмадингиз на дард,на оғриқ.
Етим есир бечорага суянчиқ, Хабиб,
Дини Ислом раҳнамоси суннати аниқ
Сиздин бизга шафоатдир Ё Расулуллоҳ!
Шафоатга қодир Ахмад Ё Расулуллоҳ!
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Имомларимиз ва ҳожиларимиз "Маънавият тарғиботчилари"
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш