Номи улуғ устоз !

1-10-2021, 16:51 admin Мақолалар 358

Номи улуғ устоз !

Чеҳралари нурли, гул юзлигим
Касби шараф, қадрли ой юзлигим
Қанча машаққати оғир бўлмасин
Номи улуғ устоз, сизни Ҳақ қўлласин !

Илм йўлида қилиб, жонин фидолар
Ер юзини ёритди, қанча даҳолар
Роббим сизни суяр, қалби дарёлар
Номи улуғ устоз, сизни Ҳақ қўлласин !

Кўрдим сизни баъзан қайғу ичида
Билдирмайин кулар, меҳр юзида
Жонин фидо қилиши чақнар кўзида
Номи улуғ устоз, сизни Ҳақ қўлласин !

Биз учун бўласиз, бағри тилим-тилим
Хатоларим англаганда, куяр дилим
Ҳамма сотганда ҳам, асраб менинг сирим
Номи улуғ устоз, сизни Ҳақ қўлласин !

Ағёрларим тўғри йўлдан адаштирди
Адашганда кулиб юзин буриштирди
Аллоҳ шунда сизни менга юзлаштирди
Номи улуғ устоз, сизни Ҳақ қўлласин !

Бугун сизни қалб тўрига жойлаяпман
Ҳофиз бўлиб, қўшиқларда куйлаяпман
Шоир бўлиб, шеърларимда сўйлаяпман
Номи улуғ устоз, сизни Ҳақ қўлласин !

Устозларим ҳаммангиз ҳам бирдек суюк
Биз қоқилсак дили ғамнок, қалби куюк
Касблар ичра энг шарафли, қадри буюк
Номи улуғ устоз, сизни Ҳақ қўлласин !

Қизилтепа туман Ҳафқориён маҳалла отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш