"Қаҳр ва қадр".

8-07-2021, 12:17 admin Мақолалар 487

"Қаҳр ва қадр".



Қадру қимматини билмаган инсон,
Сеза олмас ўзга одам қадрини.
Қаҳру ғазабини тиёлмаган зот,
Қўзғатар ўзга бир қалбнинг қаҳрини.

Қаҳр келса бошдан ақл кетар зум,
Ёғилар бошингга фалокатли кун.
Бу қаҳр ғазаблар, бу маломатлар,
Олиб келар сенга заҳарли тутун.
Ахир биз инсонмиз, жонли мавжудот,
Онг билан бошқарар жуссасини бот.
Ақл мейёрини бошқармаса гар.
Асло бўла олмас, асли одамзот.
Шукурки инсонмиз, онг шууримиз,
Етади тафаккур мезонларига.
Салгина машаққат , қаноат ила,
Етамиз ҳаётнинг имконларига.
Оддийгина табассум, озгина мейёр,
Маънавий маҳорат керак инсонга,
Муомала миқдори хулқи ифтихор,
Сабру қаноат ҳам керакдир анга.

Шу лозим хислатлар ила қадрдон,
Муҳтож бўлмагаймиз қаҳру ғазабга,
Қаҳрнинг тиғини сўндира олсак,
Албатта етгаймиз мулку роҳатга.

Қизилтепа тумани отинойиси Ваҳобова. Г.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Имомларимиз ва ҳожиларимиз "Маънавият тарғиботчилари"
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш