" Фасодни иложи"

28-10-2021, 14:41 admin Мақолалар 384

" Фасодни иложи"

Аллоҳ таола бандаларини ноумид бўлмасликка, ҳамда унинг азобидан эмин, хотиржам бўлмасликка буюрди.Ақидаи Аҳли Ҳақда муьминларга тўғри йўл кўрсатилган.
Ақидамиз:
و سبيل الحق بينهما لأهل القبلة

"Аҳли қибла учун ҳақ йўл бу икковини ўртасида" ( орасида).
Яьни ҳақ йўл азобдан эминлик ва раҳматдан ноумидлик ўртасида.Бу хавф ва умид ўртасида туришликдир.Чунки бу икковини ўртасида туришлик убудиятни ҳақиқатидир.
( Убудият- бандалик , садоқатли банда.)
قال تعالى:
يدعون ربهم خوفا و طمعا ( السجدة 16)
Аллоҳ таола айтади:
"Парвардигорига қўрқув ва умид билан дуо қилишади"
( Сажда. 16)
Яьни муьмин банда - Яратганни ғазабидан, азобидан ва ибодатлари қабул бўлмаслигидан қўрқиб ва раҳмати ҳамда савобидан умид қилиб дуо қилади.

Пайғамбар алайҳис-салом дедилар:

و قال عليه السلام: لو وزن خوف المؤمن و رجاؤه لاعتدلا
"Агар муьминни хавфи ва умиди тортилса, баробар ( тенг) келади."
Бу ақидамиздаги ишора шулки:Бу масалада Хавориж ва Муржиаларга раддия бор.

Чунки Хаворижлар ( Сохта салафийларни боболари) катта гуноҳлари сабаб Аллоҳ таоланинг савобидан ноумид бўлдилар.( Чунки улар катта гуноҳ туфайли буткул ноумид бўлиб, кофир бўлади дейди.)

Муржиалар эса катта гуноҳ қилса ҳам, Аллоҳ таола азоб бермайди деб эмин бўлдилар.
Бу икки адашган фирқа тафрит ва ифрот тарафларидадир.
Тафрит - камчилик , кам қилиш.
Ифрот - ошириб юбориш, ортиқчалик.
Ва ишларнинг энг яхшиси ўртаҳолидир.Ва бу Аҳли Сунна вал жамоани йўлидир.

Йўл хато бўлгандан кейин охири залолатга олиб боради.Ноумид бўлиб , йўлни охирини топа олмай, сарсон бўлади.
Пайғамбар алайҳис-салом кўрсатган йўл - Аҳли Суннани йўлида, ақидасида юрган бахтли муьмин, адашмасдан, осон юради.

" Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий " китоби асосида Хатирчи тумани Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш