"Фасодни иложи"

29-09-2021, 18:02 admin Мақолалар 528

"Фасодни иложи"

Аҳли Сунна вал жамоа ақидаси мусулмонларни ҳаётини бахтли ва бутун инсониятга манфаатли қилади.
Ислом бағрикенглик дини.
Ақидамиз:

ولا نقول : لا يضر مع الايمان ذنب لمن عمله

"Иймонли кишининг қилган гуноҳи унга зарар қилмайди демаймиз"

Аҳли Суннанинг бу сўзи адашган Муржиа мазҳабига раддиядир.
Муржиалар Хаворижларни муқобилидаги адашган фирқа.
Улар" Кишини иймони бўлса, гуноҳ зарар етказмайди" дейди.
Хаворижлар эса: "Гуноҳ қилган кимсага иймон фойда бермайди" дейдиган фирқа.
( Яьни гуноҳ қилса иймондан чиқиб кетаверади дейди.)

Муржиа фирқасини ботил ( бекор) эканлигига далил шулки:
"Албатта Қурьон оятлари ва сахих ҳадислар - катта гуноҳ эгалари гуноҳлари миқдорида азобланишларига далолат қилади"
Шундай экан - Иймонли кишига гуноҳлари албатта зарар қиладида.( азоб тортади)
Ақидамиз:

و نرجو للمحسنين من المؤمنين

" Муьминлардан яхши амал қилганларига охиратда савоб умид қиламиз"
Ваьда қилингандек муьминлардан яхши амал қилганларига охиратда савоб умид қиламиз.
"Ражо" - " умид қиламиз" лафзи билан айтилишини сабаби:
Солиҳ амални ўзи мукофотни вожиб қилмайди.Балки мукофот Аллоҳ таоланинг фазли ва раҳмати биландир.

قال النبي عليه السلام: لن يدخل احدكم الجنة بعمله قيل: ولا أنت يا رسول الله؟ قال: ولا أنا إلا ان يتغمدني الله برحمته

Расулуллоҳ алайҳис-салом айтдилар:
"Биронталаринг амали билан жаннатга кира олмайди.
Шунда Саҳобалар:
Ё Расулуллоҳ сиз ҳамми ? деб сўрашди.
У Зот : Аллоҳ таоланинг раҳмати ва фазли мени ҳам ўраб олсагина.( кираман) дедилар.
( Яьни ҳеч кимни амали уни жаннатга олиб кирмайди, магар Парвардигорни фазли билан.)
Амали солиҳ савобга васила бўлади.Агар ўша солиҳ амал холисан- лиллаҳ бўлиб, Яратганни ҳузурида мақбул бўлсагина.
Аммо солиҳ амални мақбуллиги ҳали маьлум эмас.Унга аниқ суяниб қолмаймиз балки Аллоҳ таолани фазлидан умид қиламиз.

Ҳақ ақида бизни тойилишдан асрайди.
Муржиаларга ўхшаб иймонимиз бор энди хатар йўқ демаймиз.
Хаворижларга ўхшаб иймон бўлса ҳам катта гуноҳ қилинса кофир бўлади демаймиз.
Бу хато фикрлар ва адашган фирқалардан узоқ бўлишни таьлим берган Расулуллоҳ алайҳис-саломни меросхўрларига эргашамиз.

Сўфи Аллоҳёр роҳимаҳуллоҳ:

Жамоат Аҳли Суннат тузган Эрлар.
Дедилар турфа нозикдур бу йўллар.

деб йўл нозик эканлигини ва улуғларга эргашиш лозимлигига ишора қилмоқдалар.

Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш