" Фасодни иложи"

22-10-2021, 11:37 admin Мақолалар 505

" Фасодни иложи"

Ақидамиз бизни туғёнга кетишдан ҳамда ноумид бўлиб яшашдан сақлайди.Тўғри йўлни кўрсатади.Бандалик мақомига ишора қилади.
Ақидамиз:
ولا نقنطهم.

"Аҳли иймонни гуноҳлари сабаб Аллоҳ таолани раҳматидан ноумид қилмаймиз".( саросимага солмаймиз)
Чунки Аллоҳ таоланинг раҳматидан ноумид бўлиш залолат аҳлини сифатларидандир.

قال تعالى: و من يقنط من رحمة ربه إلا الضالون. ( الحجر 56)

"Парвардигорнинг раҳматидан фақат адашганлар ноумид бўлишади". ( Ҳижр 56)

Яьни Аллоҳ таоланинг раҳматини кенглигини билмаган, йўлдан адашганлар.

Ақидамиз:
والامن والاياس ينقلان عن الملة

"Аллоҳ таолани макридан эмин бўлиш ва унинг раҳматидан ноумид бўлиш - муьминни ислом миллатидан куфрга ўтказади"

Чунки Аллоҳ таола раҳмат ваьда қилиб, азоб билан қўрқитди ва У икковига ҳам қодир.
Ваьийд қилинган азобдан эмин бўлишда - Аллоҳ таоланинг азоб беришдан ожизлиги гумон қилинади.

Раҳматидан ноумидликда эса - Аллоҳ таоланинг кечиришдан ожизлиги гумон қилинади.
Бу икки ҳолат ҳам инсонни Ислом миллатидан ажратади.

Аллоҳ таола бу икки хатарли йўлни оятларида очиқ баён қилди :
Яьни муьмин- гуноҳим кўп деб ноумид бўлмайди ва амалига мағрур бўлиб, эмин, хотиржам ҳам бўлмайди.
فقد قال تعالى:
افامنوا مكر الله فلا يأمن مكر الله إلا البوم الخاسرون. ( الاعراف 99)

"Наҳотки улар Аллоҳниг " макри" дан хотиржам бўлишса?
Аллоҳнинг "макри"дан зиён кўрувчилардан бошқа ҳеч ким хотиржам бўлолмайди"
( Аьроф 99)
و قال تعالى:
إنه لا يايئس من روح الله إلا القوم الكافرون. ( يوسف 87)

" Аллоҳнинг раҳматидан, ҳақиқатан, кофир кимсалар ноумид бўлади"

Муьмин одам Аллоҳ таоланинг раҳматидан доим умидвор бўлиб, азобидан қўрқиб гуноҳлардан тийилиб яшаса дунёни обод қилади.
Ўзини амалига мағрур бўлиб, бошқаларни осий, кофир деб, уларга зиён етказмайди.
Ер юзида бузғунчилик қилмайди.

"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш