" Фасодни иложи"

15-10-2021, 12:58 admin Мақолалар 469

" Фасодни иложи"

Шариати Исломия бандани икки дунё саодатини таьминлайди.
Ҳақ ақидаси мусулмонларни доим манфаатли амалларга чақиради.
Бир- бирларига фойда етказиб яшашни буюради.
Келишмовчилик ва бузғунчиликларни мань қилади.
Ақидамиз:
و نستغفر لمسيئهم
" Аҳли иймондан бўлган гуноҳкорларга Аллоҳ таоладан мағфират сўраймиз."
Чунки биз бир- биримизга истиғфор сўрашга буюрилганмиз.
استغفروا ربكم إنه كان غفارا
( نوح 10)
" Роббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У ( бандаларига ) нисбатан ўта кечиримли зотдир"
( Нуҳ 10)
Фаришталар ва Пайғамбарлар муьминларни ҳақига истиғфор айтишга буюрилганлар.Бизларга бу улуғ зотларга эргашиш вожиб бўлди.(яьни фаришталар биз учун истиғфор айтади.Бу ишда биз уларга эргашишимиз лозим.)
Ақидамиз:

و نخاف عليهم
" Аҳли иймондан бўлган гуноҳкорларни азобга қолишидан қўрқамиз"

Чунки Аллоҳ таолани амрларига хилоф қилувчиларни азоб билан қўрқитди.Шунинг учун худди ўзимизга истиғфор айтганимиздек, уларни ҳақига ҳам истиғфор айтамиз.
Ва худди ўзимизни нафсимиз учун қўрққанимиздек , уларни ҳам азобга дучор бўлишидан қўрқамиз.Расулуллоҳ алайҳиссалом марҳамат қилдиларки:
المؤمنون كالجسد الواحد إذا اشتكى منه عضو تداعى له سائر الجسد بالحمى والسهر
(اخرجه مسلم )
" Муьминларни ўзаро дўстликлари, раҳм қилишлари ва меҳр кўрсатишлари худди бир жасадга ўхшайди.Ундаги бир аьзо хаста бўлса,жасаднинг қолгани унга қўшилиб бедор бўлади ва иситмалайди."( Муслим)

Бу ҳақ ақида билан яшовчилар бандалик мақомида.Ўйлаб кўрайлик!
Шу мақомда бўлиб, бошқа муьминларга истиғфор айтиб, улар учун қўрққан одам ҳеч қачон хунрезлик, қўпорувчилик қиладими.??
Бошқаларга зарар етказадими.?
Бу каби фасодлардан бизни ақидамиз қутқаради.

Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш