"Фасодни иложи"
Бизларга берилган неьматларни ичида энг улуғларидан бири :
Бизни Аҳли Сунна вал жамоа йўлида қилганидир.
Шу улуғ йўлни ақидаси билан яшаш ва бу ақидани яхши билишимиз бизни кўп фасодлардан асрайди.
Ақидамиз:
ولا نشهد لهم بالجنة ولا نأمن عليهم
"Муьминларга (аниқ) жаннатий деб гувоҳлик бермаймиз.Ва уларни куфрдан, нифоқдан омонда ( кетади) демаймиз."
Яьни амалларни йўқ қиладиган - куфрдан, нифоқдан ёки савобини йўққа чиқарадиган ужб, риё ва сумьадан ( аниқ) омонда демаймиз.( кафолат бермаймиз)
Чунки муьминлар ҳаётда яшаб турсалар бу ҳолатлардан омонда бўлмайдилар.Омонликка ҳақли бўлмайдилар.
Энг охирги хотима эьтибордадир.(умрини охири иймон билан тугаши ёки. ...)
Бальам Боуро қиссаси жуда машҳурдир.( ибрат олишимиз учун).
Бальамни шаьнида ворид бўлган ҳодисаларни муфассирлар "Аьроф" сураси тафсирида келтиришган.
Уни ишидаги энг муҳим нарса шулки-:
Унга Исми- Аьзам берилган бўлиб, дуоси ижобат эди.
Унинг илмий мажлисида ундан таьлим олиб, ёзиб боришга шогирдлари учун ўн икки минг сиёҳдон ҳозирланарди.Кейин бу ҳолдан ажраб, кофир бўлиб, биринчи ёзган китоби Оламларни роббисини инкори ҳақида бўлди.
Савол шундайки:?
Нега Бальам шунча улуғ неьматлардан сўнг кофир бўлди ва қувилди.?
Орифлар айтибдики: Пайғамбарлардан бирлари Бальамни иши ҳақида Аллоҳ таоладан сўраган.
Аллоҳ таола: "Мен берган неьматга бирон- бир кун шукр қилмади.Агар бир марта бўлса ҳам шукр қилганида, бу неьматларни тортиб олмасдим." деган.
قال الإمام الغزالى : كان بلعم باعورا بحيث إذا نظر رأى العرش ولم يكن له إلا زلة واحدة .....
Имом Ғаззолий:
Бальам Боуро шундай эдики бир назарда Аршни кўра оларди.Унда фақат бир тойилиш бўлди:
У ҳам бўлса- У дунё ва дунё аҳлига бир марта майл қилди ва Худони дўстларидан бирига бир марта ҳурмат кўрсатмади.Шу сабаб Аллоҳ таола уни маьрифатини тортиб олди." деганлар.
Оқибат номаълум бўлгандан сўнг амалларимизга мағрур бўлиб, бошқаларни кофир дейиш , менсимаслик, такаббурлик қилишга йўл йўқ.
Адашган тоифаларни касали -- муьминларга озор беришдан бошқа нарса эмас.
Бундан бизни ақидамиз қутқариб қолади.
Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.