"Фасодни иложи"

17-09-2021, 10:21 admin Мақолалар 415

"Фасодни иложи"

Мужтаҳиди киромларимиз ва уларни силсиласидаги уламоларимиз умматни залолатдан ва фасоддан сақланишлари ҳамда душманларга қўғирчоқ бўлиб хор бўлмасликлари учун Исломни ҳақ ақидасини матнларда баён қилиб қўйганлар.
Агар уммат ушбу метин йўлга боғланиб яшаса омонда бўлади.
Ақидамиз:

ولا نخالف جماعة المسلمين

" Мусулмонларни жамоасига хилоф ( қаршилик) қилмаймиз"
"Ахли Сунна вал жамоа" йўлига хилоф, тескари юрмаймиз, улардан ажрамаймиз, мухолафатчилик қилмаймиз .
Расулуллоҳ алайҳис-саломни буйруқларига биноанки:
Ул зот айтдилар:
من خرج عن الجماعة فقد خلع ربقة الاسلام عن عنقه

" Кимики жамоатдан ажралиб чиқса батаҳқиқ Ислом бўйинбоғини бўйнидан ечибди"

Шу сабаб Ижмоь шариат ҳужжатларидан бири бўлди.
Ижмога хилоф қилиш адашиш ва залолатдир.
(Ижмоъ- уммат муьминлари иттифоқи)
Расулуллоҳ алайҳис-салом жамоатни маҳкам тутишга буюрганлар ва айтганлар:

فاذا رأيتم إختلافا فعليكم بالسواد الاعظم"

" Агар сизлар ихтилоф ( келишмовчилик , хусумат) ни кўрсанглар катта жамоат билан бирга бўлинглар"
Катта жамоани лозим тутиш сизларга вожиб демоқдалар Солаватуллоҳи алайҳи.

Ва яна:
لا تجتمع امتى على الضلالة

" Умматим залолатга жам бўлмайди ( тўпланмайди)"
дедилар.

Аҳли Сунна вал жамоа йўли, тўртала мазҳабга амал қилиб яшаётган мусулмонлар" катта жамоа" бўлиб, бутун мусулмонларни ташкил этади.Фақат озгина фирқалар бу улуғ йўлдан ажраб мусулмонларга зарар келтирмоқда.
"Ҳизбут- таҳрир" деб ном оладими ёки " Салафий" деб номланадими бу " Катта жамоа" Ахли Сунна йўлига хилоф қилиб , Пайғамбар алайҳис-саломни йўлидан чиқмоқда. Ҳақ йўлга зарар етказмоқда.

Ақли соғлом мусулмон - душманни ҳийласига учиб, йўлдан чиқиб яна шу улуғ йўлга зарар етказмайди.

Сўфи Оллоҳёр роҳимаҳуллоҳ туркий ақида китобларида :

"Яқин билмоқ жамоат эьтиқодин"
Кейин солмоқ мухолиф ижтиҳодин"

деб бизга йўл кўрсатганлар.

" Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш