"Тинчлик-бўюк неъмат".
Бизга беҳисоб неъматларни ҳадя этган Аллох таолога беҳисоб хамдлар бўлсин! Бизни берилган неъматларга шукр қилишни ўргатган севимли Пайғамбаримиз Мухаммад Мустаффо (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га беадад саловатлар бўлсин!. Алхамдулиллаҳ, Ўзбекистон мустақилликка эришгач бутун дунёга танилди. Юртимизда барча соҳалар бўйича янги ислоҳотлар олиб борилаяпти. Буларнинг барчаси тинчлик туфайлидир. Аллоҳга шукрки, истиқлол шарофати ила юртимизда миллий ва диний қадриятлар қайта тикланди, мўмин мусулмонларнинг орзу -умидлари ушалди. Бунинг учун доимо шукрона келтириб, яратганнинг :" Агар(берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта (уларни янада )зиёда қилурман...!. Деган мархаматига ҳамоҳанг яшамоғимиз лозим. Зеро ҳурлик сабаб, мана шундай неъматлардан баҳра олмоқдамиз. Мустақиллигимиз боис, Диний эътиқодимиз даҳрилийлик исканжасидан озод бўлди. Бир пайтлар хароба ҳолга тушган масжидлар, зиёратгоҳлар қайта тикланди, замонавий шаклда таъмирланди. Юртимизни ҳар бир жойи кундан кунга чирой очмоқда. Юртимизда ҳамма соҳа бўйича улкан ислоҳотлар олиб борилаяпти. Ёшларимиз билим олишари учун жуда катта имкониятлар яратилган. Истиқлол сабаб, диний адабиётларни нашр этиш йулида ҳам жуда қўп ишлар қилинмоқда. Бугун турли минтақалардаги тус-тупалонлар, қон тўкилишлар ва табиий офатлар авж олаётганини кўриб, юртимиздаги неъматларни мушоҳада қилиб, Аллоҳ таолонинг қуйдаги ояти каримаси ёдга тушади: "Шунингдик сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг ниъмат(лари )ни санасангиз саноғига ета олмайсиз".(Иброхим 34-оят ). Энди ниъматлар учун шукр қилиш ёруғ кунларни қадрига етиш шунингдек, уларни келажак авлодга бус-бутун етказиш зиммамизда қарз эканини асло ёддан чиқармайлик. Маълумки, тинчлик Оллох таоло томонидан бутун инсониятга инъом этилган улуғ неъматдир. Аллоҳ таоло:"эй иймон килтирганлар барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз ва шайтонни изига эргашмангизлар! Албатта у сизларга аниқ душмандир". (Бақара 208-ойат) Пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тинчлик ва хотиржамлик хақида бундай деганлар:"Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар бебаҳрадир".( Табарони ривояти). Дар ҳақиқит, Аллоҳ таоло мукаррам қилиб яратган инсон ҳаёти учун энг зарур неъматлардан бири бу- тинчлик ва осойишталикдир. Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас каломида: " Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (Қуръон билан) тинчлик ва саломатлик йўлларига йуллаб Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур". (Моида 15-ойат). Юқоридаги ояту карималардан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло томонидан берилган энг буюк неъматлардан бири тинчлик неъмати экан. Шундай экан барчамиз Аллоҳнинг берган неъматларига шукр, синовларига сабр қилиб, зиммамизга юкланган вазифаларни теран англаб, юртимиз янада равнақ топиши учун халқимиз фаровон яшаши учун, халқ орасида ҳар-хил фитна, буҳтонларни "болалаб "кетишини олдини олиш, инсонларни бидъат хурофот йўлидан қайтариб ҳидоят йўлига яъни "Жаҳолатга қарши марифат" билан курашишимиз ва юртбошимиз атрофида янада жипслашиб, олиб борилаётган хайирли ишлар, улкан ислохатларга хисса қушсак, иншааллоҳ, эртамиз янада порлоқ ва нурафшон бўлaди. Қадрли юртдошлар! Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин! Мана шундай дориломон кунлар бардавом бўлишини Аллоҳ насиб айласин.
Хатирчи туман "Буғирдоқ" МФЙ отинойиси: Миртазаева Робия