Бисмиллаҳир Раҳмонир Роҳийм
Ўзбекистон мустақилликка эришиб, бутун дунёга танилди. Юртимизда барча соҳалар бўйича ислоҳатлар олиб борилаяпти.Буларнинг барчаси тинчлик туфайлидир.
Аллоҳга шукурки, истиқлол шарофати ила юртимизда миллий ва диний қадриятлар қайта тикланди, мўмин-мусулмонларнинг орзу-умидлари ушалди. Бунинг учун доимо шукрона келтириб, яратганнинг: “Агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман...” , деган марҳаматига ҳамоҳанг яшашимиз лозим. Зеро, ҳурлик, тинчлик сабаб мана шундай неъматлардан баҳра олмоқдамиз.
Маълумки, дин инсон учун энг муқаддас таълимот, имон-эътиқод эса киши учун энг зарурий эҳтиёждир.Одам хотиржам ибодат қилиб, Парвардигорига илтижо қила олмас экан, ҳаётидан ҳаловат топа олмайди. Ота-боболаримиз ана шундай ҳолда яшаб ўтдилар. Ўз уйларида хотиржам саждага бош эга олмадилар. Қуръон тиловат қилишдан-да чўчиб турдилар.
Мустақиллигимиз боис, диний эътиқодимиз даҳрийлик исканжасидан озод бўлди.
Алҳамдулиллаҳ, бир пайтлар хароба ҳолга тушган масжидлар, зиёратгоҳлар қайта тикланди, замонавий шаклда таъмирланди.
Масжидларимизда намозхонларимиз учун яратилган шароитлар, катта қулайликлар кишини қувонтиради.
Юртимизнинг ҳар бир жойи кундан-кунга чирой очмоқда.
Авваллари ўтган алломаларимизнинг мангу қўнимгоҳлари қаерда жойлашганидан хабаримиз йўқ эди. Энди эса Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳаким Термизий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Имом Мотурудий ва Бурҳониддин Марғилоний каби алломаларнинг хоки пойлари қўним топган гўшалари обод этилиб, таваллуд кунлари кенг нишонланди. Уларнинг маънавий мерослари тадқиқ этилиб, ёш авлод тарбиясида унумли фойдаланил-моқда.Фахр билан айтамизки, бугун юртимизда диний таълим масканларида ҳам алоҳида эътибор бериляпти. Ёшларимиз Тошкент Ислом унверситети ва ўрта-махсус ислом билим юртларида таълим оляптилар.Уларга Қуръон тафсири, ҳадис илми, ақида ва фиқҳ каби диний илмлар билан бир қаторда замонавий илмлар-ахборот технологияла-ри, инглиз тили каби фанлардан ҳам таълим берилмоқда. Истиқлол сабаб, диний адабиётларни нашр этиш йўлида ҳам жуда кўп ишлар қилинди. Диний соҳадаги ислоҳатлар ҳақида сўз борар экан,Ҳаж ибодатини адо этиш борасидаги имкониятлар ҳақида айтмасак бўлмайди.Зеро, бу ҳам Аллоҳга ҳисобсиз шукрлар айтишга ундайдиган неъмат бўлди. Ҳозирга қадар қанчадан-қанча юртдошларимиз бундай муборак сафарга бориб келганлари ҳаммамизни чексиз қувонтиради.
Бугун турли минтақалардаги тўс-тўполонлар, қон тўкишлар ва табиий офатлар авж олаётганини кўриб, юртимиздаги неъматларни мушоҳада қилиб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримаси ёдга тушади:
“Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз саноғига ета олмайсиз...” (Иброҳим сураси 34-оят)
Энди шу неъматлар учун шукр қилиш, ёруғ кунларнинг қадрига етиш, шунингдек, уларни келажак авлодга бус-бутун етказиш зиммамизда қарз эканлигини асло ёддан чиқармайлик. Маълумки, тинчлик Аллоҳ таоло томонидан бутун инсониятга инъом этилган улуғ неъматдир.Аллоҳ таоло Қуръони каримда баён қиладиларки:
“Эй имон келтирган! Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир”.(Бадара сураси 208-оят)
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) тинчлик ва хотиржамлик ҳақида бундай деганлар: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар бебаҳрадир”.(Табароний ривояти)
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло муҳаррам қилиб яратган инсон ҳаёти учун энг зарур неъматлардан бири бу-тинчлик ва осойишталикдир. Аллоҳ таоло ўзининг муқаддас каломида: “Аллоҳ ризосини топширишга интилганларни (Қуръон билан) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур”. (Моида сураси 16-оят)
Юқоридаги ояту-карималардан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло томонидан бизга берилган энг буюк неъматлардан бири-тинчлик неъмати экан. “Эй роббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматларинга шукр қилишга ва ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга мени муваффақ этгин ва мени ўз фазлинг билан солиҳ бандаларинг қаторига киритгин!” (Нашл, 19-оят).
Шундай экан, юрт тинчлиги, халқ бирдамлиги ва соғлом муҳитни қарор топтириш учун одамларда энг аввало, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришимиз даркор.
Токи ҳар бир инсон юртда тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурар экан, Аллоҳ неъматлари бардавом бўлишини, одамлар бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши, ибодатларимиз тўкис ва гўзал бўлишини англаб етсин.
Шундай экан, биз отинойилар ҳам зиммамизга юклатилган вазифаларни теран англаб, муқаддас динимизни софлигича биздан кейинги авлодларга етказишда, юртимиз равнақ топиши учун халқ орасида ҳар хил фитна, бўхтонларни “болалаб” кетишини олдини олиш, инсонларни бидъат, хурофот йўлидан қайтариб, ҳидоят йўлига яъни “Жаҳолатга қарши-маърифат” билан курашишимиз лозим.
Ҳурматли отинойилар! Сизларни “Мустақиллик байрами” билан табриклайман, ва сизларга мана шу дориломон кунлар бардавом бўлишини тилаб қоламан.
Хатирчи тумани “Бўғирдоқ” МФЙ отинойиси: Миртазаева Робия