Шукроналик – Неъматни зиёда қилади.
“Шукр” сўзи аслида миннатдор бўлиш, раҳмат айтиш маъноларида бўлиб, неъматларни ёлғиз Аллоҳ таолодан деб билиш ва У рози бўладиган тарзда сарфлашни англатади. Барча неъматлар Аллоҳ таоло томонидан берилиши ва уни саноғини бандалар ҳисоблай олмаслигини марҳамат қилган. “…Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмайсизлар…” (иброҳим -34 оят). Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳнинг биз бандаларига берган неъматларини ҳисобига етиш мушкул ва оғир иш. Бу неъматлар ичида биз ҳис қилган ва қилмаган, билган ва билмаган беҳисоб неъматлар бор. Чунки Аллоҳнинг Ўзи неъматимни санамоқчи бўлсанглар, ҳисобига ета олмайсизлар деди. Қуръонни яхши билган бизни ота-боболаримиз ҳар бир ўринда, мисол тариқасида дуо қилганларида ҳам “Аллоҳим берган барча неъматларингга беҳисоб, беадад шукроналар бўлсин” деб дуо қилганлар. Шукрона келтирганларида неъматларни ҳисобини, ададини билмаганлиги учун “беҳисоб”, “беадад” деб Аллоҳ таолога ҳамду санолар йўллаганлар. Шукроналикда яшаганлар ва шу неъматларга розилиги бадалига неъматларни янада зиёда бўлишини Аллоҳ ваъда берганлигини билганлар.
Қуръони каримдаги “Роббингизнинг (бу сўзлар)ни эсланг: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (иброҳим -7 оят).
Неъматларга шукр қилмаслик, ношукрлик қилиш албатта неъматни заволга учратади, йўқотади. Шунинг учун неъматга доимо шукр айтмоқлик вожиб бўлади. Биз неъматларни саноғини билмаймиз. Лекин уламоларимиз неъматларга шукр қилишни 3 турга бўлганлар.
- Қалб билан шукр қилиш- инсон яхшиликни қасд қилади ва буни барчага бўлишини истайди. Бу ўринда қалб мусаффо, пок бўлиши керак. Қалбда ёмонлик, нафрат, адоват кабилар бўлмаслиги лозим.
-Тил билан шукр келтириш – неъмат учун Аллоҳга мақтов, шукроналик изҳор қилишдир. Яъни тилимизда “Аллоҳим берган неъматларингга шукр”, “Алҳамдулиллаҳ” деб билдириб туриш.
-Аъзолар билан шукр келтириш – Аллоҳнинг неъматларини Унинг тоат-ибодати йўлида (намоз, рўза) сарфлаш ва улар (кўз, қулоқ, қўл, оёқ,...) ёрдами билан Аллоҳга гуноҳкор бўлишдан сақланиш. Масалан намоз ўқишлик бутун аъзолар билан адо қилинади – шукр адо бўлади. Оёқни шукрини адо қилиш учун динимиз қайтарган жойларга борманг, бировни уйига уғирликка кирманг, зинога борманг. Қўлни шукрини адо қилиш учун қўлингизга қурол олиб бировни ўлдирманг, бировга зулм қилманг.
Неъматларни катта-кичик демай, ҳаммасини бирдек кўриб, шукрини бажо келтиришимиз зиммамиздаги бурчимиздир. Албатта, Аллоҳ таоло ҳам ана шунда бизлардан рози бўлади. Қуръони каримда бу ҳақда марҳамат қилиб: “Агар шукр қилсангиз У сизлардан рози бўлур” (зумар-7 оят). Ушбу оятдан маълум бўладики, Роббул аъламийнни розилигини топишни истаган ҳар бир банда доимо Унга ҳамд айтиб, неъматларига шукрона келтириши, ҳар қандай ҳолатда ҳам шукрона калимасини такрорлаб юришга одатланиши зарурдир. Саъид ибн Жубайр р.а.дан ривоят қилинади: Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам “Жаннатга биринчи бўлиб кирадиган киши фаровонлик ва танглик кунларда ҳам Аллоҳ таолога ҳамд айтиб юрувчи кишидир” дедилар.
Бир ривоятда олдинги замонларнинг бирида Аллоҳ таоло бир пайғамбарга ваҳий юбориб дебди: “Фалончи икки умматингга бориб айт (улар иккаласа эр- хотин экан) бундан кейин улар 60 йил яшайдилар. Шу қолган ярми умрини фароғатда, ярмини машаққатда ўтказишади. Улар танласинлар; аввал машаққатни танлашадими ёки фароғатними?” Шунда пайғамбар алайҳис салом бориб ўша эру-хотинга илоҳий ҳукмни айтиб берибди ва танлашлик ихтиёрларини ҳам тушунтирибди. Эри хотинига маслаҳат солибди: “Хотин, аввал машаққатни танлайлик, чунки ҳозир бизлар ёш ҳар қандай машаққатни кўтара оламиз, эрта қариганимизда мазза қилиб кейин фароғатда яшаймиз” дебди. Хотини: “Йўқ, аввал енгилликда яшайлик, чунки хайрли ишлар қилиб қоламиз, кейин қолган умримизда қариндошлар, қўни-қўшнилар ёрдам бериб қолар” дебди. Хуллас эр хотинининг гапига рози бўлибди. Улар аввал осон ҳаётни танлашибди. Шундай қилиб уларга Аллоҳ таоло аввал енгил ҳаётни насиб қилибди. Ҳар куни хотини эрига: “Дадаси туринг энди қолган умримизнинг 30 йили фароғат эканлигини биламиз шунинг шукронасини адо этайлик кейин машаққатда адо этолмаймиз”, деб улар иккаласи ҳар куни Аллоҳ таоло берган неъматларнинг шукронасини адо қилиб келибдилар. ўттизинчи йилнинг охирги куни яқинлашганида эр хотинига: “Хотин, энди бундан буёғи фақат машаққат бўлади, бунга тайёр бўлайлик ва қолган умримиз бир биримизга суянчиқ бўлайлик”, деб насиҳат қилди. Эртаси куни, яъни машаққатли умрнинг аввалги куни ҳам аввалгидай ўтди. Шундай қилиб, ойлар ўтибди, йиллар ўтибди-ки худди олдинги умрдек фароғатда хаёт кечираверибди. Шунда эр-хотин бориб пайғамбардан сўрашибди: “Ахир бизлар қолган ярми умримизни Аллоҳ таоло машаққатли қилган бўлиши керак эди-ку, нима учун қолган умримиз ҳам аввалгидек ўтаяпти ёки бизлар санада адашдикми?” дебди. Пайғамбар ала ҳис салом икки ракаат намоз ўқиб Парвардигордан илтижо қилиб сўрабди, шунда Аллоҳ таоло пайғамбарига ваҳий юбориб: “Улар фароғатдаги умрида менга ҳар куни шукр қилишди, шунинг учун Мен уларнинг қолган умрини ҳам фароғатли қилиб қўйдим. Кимики Менга шукр қилса неъматимни зиёда қиламан”, деб марҳамат қилибди.
Инсон ўзига берилган неъматларга шукрона келтиришининг ўзи ҳам Аллоҳ таолонинг бир неъмати экан. Айримлар орамизда борки, доимо куфрона неъматдан ўзга нарсани билмайдилар, яъни ношукрлик ва нонкўрлик қиладилар. Кейинги йилларда юртимизда барча соҳаларда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнларни халқимиз кўриб, билиб қалбан ҳис қилиб турибди. Биргина диний соҳада қанча ўзгаришлар бўлди. Шуларни ёзмоқчи эдим, лекин бу ҳаммани кўз унгида содир бўлаётганлиги учун ёзмадим. Ёмонларни ҳасади келмасин, бу ишларга кўз тегмасин дедим.
Бу неъматларни бошимизга ёмғирдай ёғилишига юртбошимизни сабабчи қилган Аллоҳ таолонинг даргоҳига хамдларимиз, шукроналаримиз бўлсин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ким инсонлардан кўрган яхшиликлари эвазига шукр қилмаган экан, демак Аллоҳ таолога шукр қилмабди”.
Кармана туман “Мавлого Ориф Деггароний”
жоме масжиди имом-хатиби: С.Бобоназаров