Қарияларни қадрлаган юрт.

16-02-2021, 18:06 admin Мақолалар 536

Қарияларни қадрлаган юрт.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бизга сўраганимиздан зиёда қилиб берган Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар бўлсин! то қиёматга қадар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар бўлсин! Аллоҳга шукрки мамлакатимиз мустақилликка эришгач, юртимизда ҳамма соҳада ислоҳатлар ўтказилаяпти. Шу ўринда айтиб ўтишимиз керак, ҳалқимиз ана шу ютуқларга ва имкониятлатга биринчи президентимиз раҳматли И. Каримов раҳнамолигида эришди. Яқинда дугонам билан қарияларга бепул йўлланма билан Фарғона вилоятига"Олтиариқ"нуронийлар сиҳатгоҳида дам олиб қайтдик. Биз поездда мухтарам президентимиз бошчилигида қурилган узунлиги 27км бўлган (ер ости) тоғ ичидан ўтган ер ости йўлини кўриб ҳайратландик. Санаторияга боришимиз билан бизларни сиҳатгоҳ ходимлари илиқ кутиб, олишди ва ётоқ жойимизни белгилаб беришди. Санатория шинам, тоза, озода хоналарда биз учун ҳамма шароитлар яратилган. Сиҳатгоҳда бизга хизмат қилаётган барча ходимлар жуда ширинсўз ва меҳрибон, пархез таомларнинг ҳаммаси жуда мазали. Ана шундай кенг имкониятлар, тўкин-сочинлик ва хотиржамлик учун эрта-кеч, туну-кун Парвардигорга шукр қилишимиз ва бу кунларнинг қадрига етишимиз керак. Аллоҳ таоло"Шукур қилувчиларни эса, албатта мукофотлаймиз". Айтиб ўтганларим биз учун яратилган имкониятнинг бир кўриниши холос. Биз қарияларни қадрлаб, қарилик нафақасига чиқариб, беминнат бизни таъминлаб турган юртбошимизга ва раҳбарларга миннатдорчилик билдирамиз. Сиҳатгоҳдан биз маънан ва жисмонан соғайиб қайтдик. Яратилаётган имкониятларни кўриб, Аллоҳга шукроналар айтдик. Халқимизда"Қарияларни қадрлаган юрт обод бўлади", "Қариси бор уйнинг париси бор" деган мақол бежизга айтилмаган. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу бир кишига: "Неъмат шукрга боғланган, шукур эса зиёдаликка боғлангандир. Инсондан шукр узилмагунча, Аллоҳ таолодан зиёда қилиш узилмайди". Демак, Аллоҳ таоло сизу бизга ато этган неъматлар бардавом ва яна зиёда бўлиши учун доим шукр қилиб яшашимиз ва бошқаларни ҳам шукр қилиб яшашга даъват этишимиз лозим.
Хатирчи тумани" Бўғирдоқ"МФЙ отинойиси Миртазоева Робия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш