“Шукроналик ва сабр”

21-06-2021, 13:51 admin Мақолалар 1 162

“Шукроналик ва сабр”
Шукроналик –нақадар қулоққа ёқимли эшитилади бу сўз. Шукроналик ҳиссини тўйишга бизни лойиқ кўрган Роббимга шукурлар бўлсин. Ислом динимизда ҳар қандай ҳолатда ҳам, оғир кунимизда ҳам, хурсандчилик кунимизда ҳам шукур қилиш динимиз буюрган амаллардан биридир. Инсонлар ҳар қандай холатда ҳам чиройли сабр қилиб ана шу ҳолатига шукур қилса , Аллоҳ бундай инсонларнинг бошига мусибат тушганда чиройли сабр қилиб, шукур қилганлиги учун ҳам уларни мукофотлайди. Яъни уларни қилган сабрига яраша ажрини савобини кўпайтириб беради ва қилган ҳамдларига яраша уларни яхшилик, енгиллик билан сийлайди.
Авваламбор ҳар бир инсон, инсон бўлиб туғилганига шукур қилмоғи лозимдир. Бизни рухимизни вахший ҳайвонларга эмас, ҳашароту ёмон жирканч нарсаларга эмас, балки одам танасига қўйиб бизга ақл ва соғлик, имон ва кўриш қобилиятини бергани учун ҳам Аллохимга беҳисоб шукурлар бўлсин. Бизга берилган бу буюк неъматларни бергани учун, энг муҳими тоза ҳаводан бемалол ўзимиз ҳеч қандай ускуналарсиз хохлаганимизча нафас олиб нафас чиқараётганимизга беҳисоб шукурлар бўлсин. Ҳар бир инсон ўзига берган шу неъматларнинг инсон учун энг зарур бебаҳолигини ҳис этмоғи ва Аллохнинг бизга берган бу улуғ неъматларини қадрига етмоғимиз зарурдир. Биз оддий деб билган ва баъзан бепарво бўладиган ана шу неъматларнинг қадрини билсак ва тафаккур қилсакгина ҳар сонияда бизни шукроналик ҳисси қамраб олади. Ҳар биримизни қалбимизда ана шундай шукроналик борми, демак биз бахтлимиз, дунёнинг ҳар турли синовларига дош бера оладиган ва бу синовлардан чиройли сабр билан ақл билан енгиб ўтадиган кучли ва матонатли инсон бўла оламиз.
Бу дунё ғамхонадир ғамни еган девонадир,
Ишқ билан қурма иморат охири вайронадир.
Умар Хайём бу мисраларни бекорга қоғозга тушурмаган. Ақл ва тафаккур эгалари учун бу мисралар олам-олам маънони англатади. Баъзи инсонлар бу дунёнинг оддий синовларига ҳам дош беролмай ўзига ўзи қийинлаштириб ич этини кемиради. Нега бундай бўлди, қайси гуноҳим учун бундоқ эмас, бундоқ бўлиши керак эди деб ўзини ўзи асабийлаштириб ич этини кемиради.
Ахир имон келтирган бандалармиз тақдирга (ҳар бир яхши ва ёмон иш Аллоҳ таолло томонидан эканига) имон келтирганмиз. Шундай экан тақдиримизга тан бера билишни ўрганмоғимиз даркор. Инсон ўта қийин вазиятда ҳам тақдирига яъни шу ҳолатига тан бериб ва шу ҳолатига шукур қилса ва Аллоҳдан енгиллик сўраб дуо қилса, гарчи у ўта ночор аҳволда бўлса ҳам ,Аллоҳ унга ана шу сабри учун ва ночорлиги сабаб ҳам шукур қилиб, Аллоҳдан ёрдам сўраб дуо қила олгани учун шу бандасини мушкулини осон қилиб унга енгиллик билан бирга ажру савобини кўпайтириб беради. Аллоҳнинг шу синовларига чиройли сабр қилиб шукур қилгани учун ҳам уни яхшиликлар билан мукофотлайди, ҳаттоки инсон ўзи кутмаган ҳолда шу даражада хурсанд бўладики Аллоҳни унга яқинлигини ҳис этиб унга бўлган мухаббати жўш уриб тилида ҳам, қалбида ҳам Роббисига шукурлар қилади. Бундай сабр ва шукур эгаларига жаннат вожиб бўлсин деб дуо қиламиз. Инсонга берилган синовларни имон билан, чиройли сабр билан жуда осон ҳал қилса бўлади деб ўйлайман. Синовлардан сиқилиб йиғлаб ўтириш эмас, балки уни чиройли ҳал қилишни ўйламоғимиз даркор. Бирон бир соҳада қийналаяпмизми шу соҳа эгалари билан кўпроқ маслаҳатлашиб ана шу қийинчиликдан на эътиқодимизга, на ён атрофимизга зарари тегмасдан шу ҳолатдан чиройли тарзда чиқишни ўрганмоғимиз керак. Ҳар бир инсон тушкунликка тушиб ўзини ғамга топшириб ўтирмасдан, балки шу ҳолатдан қандай қилиб енгиллик сари чиқиб кетишга интилмоғи ва ҳаракат қилмоғи зарур. Ҳар бир инсонда сабр билан шукроналик ҳисси бирга бўлсагина инсон ҳаётда ҳеч қачон қийналмасдан тушкунликка тушмасдан яшай олади , ва ўзини бахтли ҳис қилиб яшайди деб ўйлайман.
Канимех тумани “Кўкча» мфй отинойиси Раҳимова матлуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш