"Шукроналик"
Аллоҳ таоло Ўзининг фазлу карами ила биз бандаларни ақл идрок соҳиби қилиб яратди.Ислом таълимотига кўра неъматларга шукр қилиш улуғ фазилатдир.Абдуллоҳ ибн Аббос(р.а)шундай деган эканлар "Шукр қилишлик имоннинг ярмидир".Бошқа бир ривоятда эса"Имон-сабр ва шукрдан иборат" деб ҳам айтилган.Инсон қўлидаги неъматларга шукр қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади.Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни инъом этади.Аллоҳ айтади"Шукр қилсанг зиёда қиламан"-шундан ҳам билишимиз мумкин Аллоҳнинг сўзи ҳақдир.
Шукр-неъматнинг борига хурсанд бўлиш, қолаверса, неъматнинг зиёда бўлишига сабабчи омилдир. Аммо шукримиз қабул бўлаяптими, йўқми буни қаердан биламиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида"Ким холиққа ташаккур қиламан деса, халқига ташаккур қилсин-деганлар. Шукрни лозим бўлишига ташаккур лозим эканлигини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўргатганлар . Юртимизнинг тинчлиги, сарҳадларимизни қўриқлаб турган, сизу бизнинг тинч, осуда ҳаёт кечиришимизга сабабчи бўлган, Ватан ҳимоячиларга ташаккур айтиш ҳам шукроналик экан. Дастурхонимиз тўкин-сочинлиги, деҳқонларнинг иссиқда ҳам, совуқда ҳам тиним билмай қилган меҳнатлари эвазига эмасми-?
Қанча имкониятлар яратилгани сайин баъзилар ношкурликка, шикоят қилишга ружуъ қўядилар, сўз эркинлиги деб, раҳбарият устидан ижтимоий тармоқлар орқали бўлар-бўлмас шикоят қилишлари, ортиқча хақ талаб қилишлари ношкурлик эмасми. Аҳир "Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам" Ўзларинггиздан чиққан бошлиқларга итоат қилинглар"-деганларку! Ҳар қандай неъмат шукр билан зиёда, шикоят билан нуқсонли бўлади.
Қаранг юртимиз тинч.Ўқишга ишга кетаётган фарзанднинг ота-онаси нима дейди-? "Болам яхши ўқиб қелгин", Ўғлим ёки қизим, ишинг бароридан келсин" ёки яхши бориб келгин"-дейишади.
Бугун бошида уруш кечаётган диёрлардаги ота-оналар эса "Болам, дийдор қиёматга қолмаган бўлса, кўришамиз"-деб фарзандларини кузатишади.
Аллоҳ таоло тинчлик неъматини берди дегани, энди бу неъматга шукр қилиш керак дегани. Акс ҳолда Аллоҳ таоло бу неъматларни бизлардан олиб қўйиши мумкин.Тинчлик неъмати бўлса, ибодатимиз ҳаловатли, ҳаётимиз фаровон, келажагимиз порлоқ бўлади.
Навоий вилоят бош имом хатиби
Тоҳир Рўзиев.