Бисмиллаҳир роҳманир роҳиим
Замину осмонни яратган Оллоҳ таоллога ҳамду санолар бўлсин.
Барча берган неъматларига шукрлар қилайлик. Севимли Пайғамбаримиз
Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васалламга дуруду саломлар бўлсин.
Ойларнинг султони Рамазони шариф ҳаммамизга муборак бўлсин!
Рамазон ойида муборак бир кеча борки, Аллоҳ таоло ўз каломида унинг минг кечадан ҳам афзал эканлиги ҳақида марҳамат қилган.
Яъни ким ўша кечани ибодат билан ўтказса, бошқа пайтда минг ой ибодат қилгандан кўп савобга эришади. Бу - Қадр кечасидир.
Бу куннинг фазилати, унинг барокати ва яхшиликлари, унда қилинадиган ибодатлар, дуолар ва хайрли амаллар ҳақида тўхталиб ўтсак.
“Лайлатул – қадр” сўзининг маъноси “белгилаш, ўлчаш кечаси”, яъни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кеча деган маънони англатади.
Қадр кечаси Рамазоннинг сўнги ўн кунлигида яширинган, уни ўша кунларнинг тоқ кунларидан излаган афзал дейилади.
Бу кеча минг ойдан яхшироқ кечадир. Қолаверса, бу кеча омонлик ва барокат кечасидир. Унда банданинг бир йиллик ҳисоб – китоби ер юзига туширилади. Бу кечада банда бедор бўлиб, Аллоҳга чин дилдан ишониб, яъни ихлос ила дуо қилса, гуноҳлари мағфирати, икки дунё саодати, ўзининг эҳтиёжи ҳақида сўралса, ижобат бўлади.
Бу кечани зиёфат қилиб эмас, яхшилик қилиб ўтказиш керак. Энди биз кўзимизни каттароқ очайлик! Қадр кечасини ғанимат билиб, бу кечада кўпроқ ибодат қилишга, Роббимиздан кўпроқ мағфират сўрашга ҳаракат қилайлик! Зеро, ҳар бир инсон хатокордир. Хато қилувчиларнинг энг яхшиси эса тавба қилувчилардир. Аллоҳ таоло бизга раҳм қилсин! Гуноҳларимизни кечирсин! Қадр кечасида ихлос билан ибодат қилиб, гуноҳларимиз кечирилишини насиб этсин.
Қадр кечасида дуо қилайлик:
Парвардигоро! Сен кечиримли, саҳий Зотсан! Кечиришни севасан! Бизни, ўтганларимизни ўзинг авф эт! Дунё ва охиратда яхшилик насиб қил! Дўзах азобингдан асра! Розилигингдан, жаннатингдан, дийдорингдан умидвормиз! Қадр кечасида ихлос билан ибодат қилиб гуноҳларимиз кечирилишини насиб этсин!
Илоҳим юртимиз тинг бўлсин. Бу йилги қадр кечаларида барчамизни Оллоҳим омонликда етказгин.
Нурота тумани "Гулистон" МФЙ отинойиси Н.Бомуллаева