БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ЮРТ ПОСПОНЛАРИ!

27-10-2020, 06:00 admin Мақолалар / Янгиликлар 819

Туну-кун ҳаловат билмайсиз асло,
Сиз жасур,мард ўғлон эрурсиз асли.
Тангрим паноҳида асрасин сизни,
Ички ишларнинг чин ходимлари!
Энг олий мақсадиз Ватан равнақи!
Доим шай тургайсиз, юртнинг корига!
Сиз борки ҳар ишда мудом тартиб бор,
Ички ишларнинг чин ходимлари!
Оилангиз гоҳ байрам нишонлар сизсиз,
Гоҳо ўзингиздан кечиб кетасиз.
Қонун сиз учун доим устувор,
Ички ишларнинг чин ходимлари!


Яратган Роббимизга ҳамду санолар бўлсинки, юртимиз тинч, ҳаётимиз бир маромда, хотиржам кечмоқда, кунларимиз ёруғ, тунларимиз осуда. Узоқ сафарларга кетиб, бир неча кун мусофир бўлсак ҳам, ҳар куни эрталаб кетиб, кечқурун ишдан қайтсак ҳам, уйдагилардан кўнглимиз хотиржам. Болаларимиз боғчага, мактабга ўзлари бориб, ўзлари қайтиб келишяпти, улардан ҳам кўнглимиз тўқ.Тинчлик – бебаҳо неъмат. Уни сақламоқ, авайламоқ, керак бўлса бу йўлда жон фидо қилиш шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Таъкидлаш жоизки, осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгиси, ота-оналаримизнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги барқарорлик – тинчлик туфайлидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадисларида тинчлик-хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб, шундай деганлар: «Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. Улар хотиржамлик ва сиҳат-саломатликдир».
Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари балки, унга ношукрлик қилиб, путур етказиб қўйишдан ҳам сақланишлари лозим.
Тинчлик-хотиржамлик доим эъзозланадиган, унинг учун тинмай шукрона айтиладиган азиз неъматдир. Яратган Роббимизга ҳамду санолар бўлсинки, ўзбек халқига ана шу азиз неъматни насибу рўз айлади. Юртимиз тинч, ҳаётимиз бир маромда, хотиржам кечмоқда, кунларимиз ёруғ, тунларимиз осуда. Ҳар куни эрта тонгда кетиб, кечқурун ишдан қайтамизми, , бир неча кунлик узоқ сафарларда бўламизми, оила аъзоларимиздан кўнглимиз хотиржам. Айни пайтда бу осуда ҳаётнинг хавфсизлигини ҳимоя қилаётган, кеча-кундуз хизматда шай турган тинчлигимиз посбонларига ҳам миннатдорчилик билдирамиз, раҳматлар айтамиз. Уларнинг хизматларини юксак қадрлаймиз ва ҳар йили октябрь ойининг 25 кунини – Ички ишлар идоралари ходимлари куни сифатида бутун юртимизда кенг нишонлаймиз.
Бу улуғ кун муносабати билан, биз отинойилар номидан
жамийки ички ишлар ходимларини муборакбод этамиз,Тангрим уларнинг машаққатли ва шарафли ишларида ўзи ёр бўлсин!

Қизилтепа шаҳри отинойиси Равшанова Ойдин
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш