"Ислом дини ва замонавий" экстремизм.

11-06-2021, 14:33 admin Мақолалар 494

"Ислом дини ва замонавий" экстремизм.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Бугунги кунда ислом ниқоби остида фаолият олиб бораётган мутаассиб, экстремистик ва террорчи гуруҳларни ҳаракатларини юзага келиш тарихи, ғоявий - ақидавий асослари ҳамда ушбу ғояларнинг ислом таълимотларига зид эканлигини устозлар ва имомлар билан - кенг оммага тушунтириб бораяпмиз. Шунга қарамай халқимиз орасида билиб- билмай, кўр- кўрона адашишлар, оқимларга қўшилиш холатлари учраб турибди.
Энг замонавий технологиялардан ва кишилар учун муқаддас ҳисобланган туйғулардан фаол фойдаланган холда инсон онги ва қалби учун олиб борилаётган кураш ўта нозик тус олиб боряпди.
Жаҳолат , ҳаддан ошиш ва ғулувга кетиш , фирқа ва ҳизбларга бўлиниш, фитна ва ҳиёнат ҳам замонавий экстремизмнинг асл қиёфасини намойиш этувчи хусусият ҳисобланади.
Қасам ичириб, унга қатъий риоя қилишни талаб этиш, зулм ва зўравонлик,маънавий- рухий босим ва тазйиқ ўтказиш , инсон иродасини синдириш ва берилган кўрсатмани сўзсиз ижро этишга тайёр манқуртга айлантиришга уринишлари мутаассиб гурухларнинг разил ишларидан дарак беради .
"Туркистон ислом харакати" ҳам шундай гурухлардандир "Туркистон ислом ҳаракати"экстремистик ва террорчи ташкилот ҳисобланади.Ташкилотнинг асл мақсади Марказий Осиё ҳудудида " Буюк ислом халифалиги"ни тиклаш, унда мусулмонлар яшайдиган Кавказ ва Россия Федерациясининг Волга бўйи республикаларини қамраб олишдан иборат.
Ташкилотнинг ғоялари қуйидагича:
--Ҳар қандай янгиликни ман этади,
--- Қабрларини Зиёрат қилишни,
---- Ўтганлар руҳига бағишлаб Қуръон ўқишни,
--. Қабр устига белги - қабртош қўйишни,
----- Мусиқа , театр, тасвирий санъатни " бидъат" санаши,
--- Туғилган кун нишонлашни кечирилмас гуноҳ, деб ҳисоблаши уларни ғоялари асл ислом аҳкомлари ва ҳанафийлик таълимотига бутунлай зид эканлигини кўрсатади.
Ханафий мазхабида кундалик хаётимизда кўп учрайдиган ушбу холат бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан" Қабристонларни Зиёрат қилиш одоби ҳақида"ги фатво қабул қилинган.
Унда қабрларни Зиёрат қилиш Суннат амал эканлиги таъкидланиб, Пайғамбар сав нинг: " Сизларга қабрлар зиёратини таъқиқлаган эдим.Мана энди қабрларни Зиёрат қилаверингиз, зеро у Сизларга охиратни эслатади"- деган хадислари келтирилади.
Фатвода зиёрат қилгувчи киши қабр аҳлидан эмас, хожатларини якка Ягона Аллоҳдан сўраши, қабрларга шам ёқмаслиги, қабртошларини ўпмаслиги, қабр тепасида намоз ўқиш солиҳ амаллардан эмаслиги , қабристон зиёрати учун муайян вақт белгиланмаганлиги қайд этилган. Демак ҳар бир инсондан ўз мазҳабини , мазхаббошисини танимоқлик дини ва охирати учун шарт эканлигини билишлиги шарт ва лозим.
Учқудуқ туман " Қизилқум" жоме масжиди имом хатиби ,хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одинахон Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш