Жиҳод зулмкорликми ?
Жаҳолат шундай бир дарахтки ,ундан барча ёмонликлар ўсиб чиқади.
Анвар Аҳмад. 1884 – ҳикмат.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиим.
Жумла маҳлуқотлар тарбиячиси бўлган Роббимизга беадад ҳамду-санолар ва шукроналар бўлсин! Пайғамбарлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламга мукаммал дуруду саловатлар бўлсин!.
Жиҳод сўзи бир қанча маъноларда ишлатилиб инсон ўз олдида қўйган мақсадига эришиш учун жидду-жаҳд билан , ғайрат шижоатини ишга солиб ,жамики имкониятларини қўллаб қилган, саъй -ҳаракатлари жиҳод сўзининг мазмунини очиб беради,жиҳоднинг маънолари кенг бўлиб амали ҳам турли хилдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам ўз умматларига уч тур жиҳодни Аллоҳ ризолигини истаб ўз ҳавойи нафсига қарши ,ота –онаси хизматида бўлиши , устиларига ёв бостириб келганда ҳимоя жиҳодларини амалга оширишни таълим берганлар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотларига кўра Аллоҳ йўлида: таълим бериш , илм олиш, ёмонликдан қайтариб ,яхшиликка буюриш,ота-она хизматида бўлиш ,эл-юрт оғирини енгил қилиш ва барча савоб ишларни бажаришда жидду –жаҳд қилиш жиҳоднинг ибратли кўринишларидир.Юқоридаги маълумолардан англашимиз лозимки жиҳод тўғри талқин қилинганда жиҳоднинг ҳеч қандай экстримизм ва терроризм, жангариликка алоқаси йўқ . Бундан кўриниб турибдики жиҳод пок исломий тушунчадир. Ислом дини таълимотига биноан мусулмонлар қайси миллатга мансуб бўлишларидан қатъий назар бир-бирлари билан оға –инидирлар улар бир-бирларининг молига , жонига, ор-номусига тажовуз қилмасликлари лозим.
Лекин динни ниқоб қилиб олиб, экстримистик –террористик оқимларга бирлашган фирқаларнинг диний эътиқодда чуқурлашиб ёки илм даражалари саёзлиги туфайли ислом диний ғояларини нотўғри талқин этиб ўзларини “ислоҳотчилар” деб эълон қилмоқдалар.Уларнинг қарашларига қўшилмаганларни “адашганлар”га чиқармоқдалар.
Қуръони каримнинг Бақара сурасини 11-12 оятларида :”Уларга: “Ер юзида фасод (бузғунчилик ) қилмангиз!- дейилса ,улар “Албатта , биз чин ислоҳчилармиз “- дейдилар. Огоҳ бўлингки ,айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир ,лекин (буни ўзлари ) сезмайдилар”- деб Аллоҳ субхонаҳу таоло улар ҳақида Ўзининг эътиқоди имони пок мусулмон бандаларини огоҳ этган.
Бугунги кунга келиб улар ўзларининг фитна , хиёнат ,зулм , зўравонлик , маънавий –руҳий тазйиқ босим ўтказиш ,инсон иродасини синдириш, қотиллик , хунрезлик, вайронагарчиликлар каби амаллари билан ҳақиқий қиёфаларини фош этганлар.
Залолат йўлини тутган бундай кимсаларга Аллоҳ Ўзининг аламли азобини тайёрлаб қўйганлиги ҳақида: Қуръони каримда “Кимда-ким қасддан бир мўъминни ўлдирса ,унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир.Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай ,лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай “(Нисо сураси. 93-оят).
Ғулувга кетиш ,жаҳолатга берилиш, ҳаддидан ошиш, раҳнамо уламоларининг Қуръони каримдан бир ёқлама фатво беришлари натижасида ер юзи аҳолиси тинчлигига таҳдид солиб турган 20 дан зиёд экстримистик террорчи ташкилотлар мавжуд бўлиб тор фикрловчи ,тажрибасиз, илмсиз, содда фуқароларни кўштирноқ ичида “Аллоҳ йулида жиҳод “ қилишга чорламоқдалар.
Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам видолашув ҳажида мусулмон- мусулмоннинг молини зулм билан ейишнинг ҳаром эканлигини уқтириб :”Огоҳ бўлинглар ! Аллоҳ таоло қонларингиз ва молларингизни (бир –бирингизга )ҳаром қилди”,деганлар.
Ислом динида жиҳоднинг ўз одоб ва қоидалари бор. Ислом дини моҳиятини тарғиб этган жиҳод – билан мутаассиб экстримистик террорчи партиялар амал қилаётган “жиҳоднинг” ер билан осмонча фарқи бўлиб жиҳод зулмкорлик эмас, балки бунёдкорлик ,ер юзини вайрон қилиш эмас, балки обод қилиш , инсонларни қатл қилиш эмас ,уларни умрини узайтиришга жидди-жаҳд қиладиган жиҳоддир.
Навбаҳор туман бош имом хатибнинг
хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: С. Хушматова