Диний мутаассиблик.

30-03-2021, 12:12 admin Мақолалар 841

Диний мутаассиблик.


Диний мутаассиблик ўз қарашларининг шак -- шубҳасиз тўғрилигига даъво қилиб, бошқа мазҳабларни бутунлай рад этади. Улар дин асосларини бузишда айблашда намоён бўлади.
Диний экстремизм ва терроризм каби ҳодисаларнинг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалса-да, улар ҳеч қачон ижтимоий барқарорлик ва тараққиёт учун бугунгидек таҳдид солмаган.
Охирги пайтларда матбуотда ўзини мусулмон ҳисобловчи мутаассиб жангариларни " фундаменталистлар " деб аталадиган бўлди.Ўз эътиқодларини фаол тарғиб қилаётган инжилчи--христиан фундаменталистларининг жамоалари жаҳон бўйлаб ҳозир ҳам мавжуд. Бошқа давлатлардаги мутаассиб мусулмон гуруҳларига нисбатан "фундаментализм" эмас, балки "ислом ниқоби остидаги экстремизм" ибораси мақул.Чунки, улар жамиятда қабул қилинган қонунларга зид ҳаракатларни қилишади ва бу ҳаракатларга тус бериш эса диний экстремизмга олиб келади. Бу билан уларга зид ғояларни, алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишади.
Улар ислом шоирларини танлаб, диннинг асл моҳиятини бузиб, жамиятда тартибсизлик ва парокандаликни юзага келтиришади.Шу билан бирга маблағ йиғишиб, одамлар онгу шуурини эгаллаш ва жамиятга беқарорлик келтиришиб, ҳокимиятга эришиш мақсадини кўзлашади. Ўзларини "исломий" дегувчи бу тоифалар қўпорувчилик усуллари билан ўзларини намоён қилишади. Улар тарғибот -- ташвиқот ишлари, диний таълим, мактаб, турли жамоа ташкилотларига кириб аудио ва видео маҳсулотларини тарқатиш билан шуғулланадилар.
Онги заҳарланган ва мутаассибга айланган кишилар ҳар қандай номақбул ишларни қилишмоқда, улар ўзлари қилаётган ишларни тўғри деб ҳисоблайдилар.
Ҳозирда, дунёвий ва диний билимларнинг саёзлиги, соф диний тушунчаларнинг асл мазмунини билмаслик, мутаассиблик ғояларини тарқалишига сабаб бўлмоқда.Бу жараённинг энг хатарлиси :
---- ҳокимликка интилиш ;
---- динни нотўғри талқин қилиш ;
---- одамлар орасига нифоқ солиш;
---- қўпорувчилик ишларни амалга ошириш;
---- ғаразли манфаатларини рўёбга чиқаришга уриниш.
Мутаассиблик диний экстремизм ва терроризмга замин тайёрлайди.
Ислом эса илмсизлик ва жоҳилликни қоралайди. Илм олишга буюриб, жаҳолатдан маърифатни устун қўяди.Чунки, жаҳолат инсон ҳаётини барбот қилиб охиратни куйдиради. Маърифат эса, инсон қалбини, руҳий дунёсини гўзаллаштириб улуғлайди.

Конмех тумани: Бобоназарова Лобархон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш