Кимки ёшлигида илм ўрганмаса,
Қариганда ҳурмат тополмайди. (Муҳаммад Зеҳний)
Улуғ боболаримизнинг илмга интилиш, эл-юртга хизмат қилиш борасидаги гўзал анъаналарини бугунги ёшларимиз сабот билан давом эттиришяпти. Биз бу ҳаракатни навқирон ёшларимизнинг ғайратида, янги-янги етишиб чиқаётган олимларимиз тимсолида ҳам кўришимиз мумкин.
«Илм кўр қалб кўзини очувчи, қоронғу зулматда нур бағишловчи ва заиф баданларга куч-қувватдир, илм билан банда аброрлар даражасига кўтарилади, олий мартабаларга етишади», дейди Абу Ҳомид Ғаззолий.
Яна шайх Абу Муҳаммад Фазлнинг мана бу гапларига эътибор беринг: «Киши тўрт иш билан Исломдан чиқади: бири – билганига амал қилмаса, иккинчиси – билмаганига амал қилса, учинчиси – билмаганини изламаса, тўртинчиси – билиш ва ўрганишга интилган одамларга халақит берса».
Мамлакатимиз аҳолисининг 64 фоизини ёки 17 миллиондан ортиғини ёшлар ташкил этади. Бу эса улар тарбияси билан шуғулланувчи ота-она, устоз-мураббийлар, диний cоҳа ходимлари, қолаверса, кенг жамоатчилик зиммасига катта масъулият юклайди. Сизларнинг илмли, ахлоқли бўлиб камолга етишларига уйда ота-оналар, ўқув юртларида эса муаллим ва устозлар астойдил жон куйдиришлари керак бўлади. Бир сўз билан айтганда ўғил-қизларимизни илм-маърифатга ошно қилиш ишидан ҳеч ким четда турмаслиги керак.
Бугунги кунда ёшларни дунёвий илмлар эгаси ва касб-ҳунарли бўлишлари муҳим вазифалардандир. Ҳар бир даврнинг ўрганилиши лозим бўлган илму ҳунарлари бор, уларни пухта билиш шу даврда яшаб турган ёшларнинг бурчидир. Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) таълим берганларки:
яъни: “Болаларингизга ўзлари яшаётган давр илмларини ўргатинглар, чунки улар сизнинг даврингиздан бошқа даврда дунёга келганлар”, - деганлар
Мана 25 май куни бутун республикамиз мактаб, коллеж ва ўқув юртларда охирги қўнғироқ чалиниб ўқувчи ёшлар имтиҳондан сўнг дам олиш таътилга чиқишади албатта мана шу уч ой давомида фарзандларимиз тарбиясига ота- оналар ҳушёрроқ бўлишлари лозим. Баъзи хонадонларда болаларни ўқитиш, уларни илму ҳунар ўрганишга чақиришда эътиборсизлик қилиняпти. Баъзиларнинг фарзандлари эртадан-кечгача бозорда изғийди, ёки умрини компютер ўйинлари ўйнаб совуради. Болаларни бозор-ўчарга, савдо-сотиққа ўргатиш керакдир, балки. Аммо бу болаларимизни илм олишдан, маънавий камолга етишдан, жисмоний чиниқишдан узиб қўймаслиги керак. Айрим оила бошлиғлари фарзандларини ёзги таътилда уйда нима қиласан деб четга чиқиб ишлашга мажбурлайди. Бунинг ўрнига улар фойдали илм ўрганишса, бирор ҳунарнинг бошини тутишса, ўзларига ҳам, ота-оналарига ҳам, қолаверса, бутун жамиятга ҳам фойда бўлади.
Алишер Навоий олти ёшида шеър ёза бошлаган, Имом Бухорий тўққиз ёшида Қуръони Каримни тўла ёд олган, Ибн Сино ўн уч ёшида мантиқ, фиқҳ ва калом илмини ўрганган, ўн олти ёшида машҳур табиб бўлиб
танилган, Абу Райҳон Беруний ўн беш ёшида самони кузатиб, тадқиқ қилган. Биз ҳам фарзандларимиз, аржумандларимизни илмга муҳаббатли, замонасининг тенгсиз, беназр инсонлари этиб тарбиялашимиз керак.
Муоз ибн Жабал айтганларидай, "Илм ўрганинглар, зеро уни ўрганиш – Аллоҳдан қўрқиш, уни талаб этиш – ибодат, музокараси – тасбеҳ, уни излаш – жидду-жаҳд, билмаганга ўргатиш – садақа, уни ўз аҳлига билдириш – Аллоҳга қурбатдир".
Бугунги ёшларимизнинг таълим – тарбия олишларига жуда кўп қулайликлар яратилган. Илм олиш ёки ҳунар ўрганишга барча шароитлар етарли. Аммо, шу билан бирга, фарзандларимизнинг онгига таъсир ўтказиб, диний ва миллий қадриятларни, халқимизга хос ҳаё, андиша, иффат каби фазилатларни ҳамда асрлар давомида шакилланган анъаларимизни йўққа чиқаришга уринаётган бузғунчи ғоялар борлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Ёшларимиз тарбиясига “оммавий маданият” иллати соя солишига йўл қўймайлик. Бунинг учун болаларимиз онгида мафкуравий бўшлиқ қолдирмаслигимиз зарур. Турли мафкуравий хуружлардан ёшларимизни асрашда оилалар мустаҳкам қўрғон бўлсин.
Қизилтепа туман “Боязид Бастомий” масжид имом хатиби З.Орипов