Онамнинг пойида, жаннат кошона.

4-06-2021, 12:47 admin Мақолалар 486

Онамнинг пойида, жаннат кошона.

Жонидан жон берган тилида асал.
Онажонлар борки, бу дунё гўзал
Она-Ватан каби муқаддас азал
Энг гўзал қўшиғим -Онам бўлади.

Метиндек ирода, буюк қалб билан
Бизни олға бошлар, зўр шитоб билан
Жуда яқин улар ой, офтоб билан
Мунис, меҳрибоним-Онам бўлади.

Юраклари хаста, жонидан ўтиб
Бош эгмас бировдан мурувват кутиб
Сабр қилиб, кўз ёшин ичига ютиб
Яшай олган, мени -Онам бўлади.

Онам дуо қилса, завол бегона
Онамнинг пойида, жаннат кошона
Қўлим кўкка чўзиб, қилдим шукрона
Ҳаққа элтар йўлим-Онам бўлади.

Оғринмай кўтарар, дунё ғамини
Боласида туйди бахтнинг таъмини
Тўлмаса майли дер, битта камини
Сабрли тоғим мени-Онам бўлади.

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ отинойиси Сувонова Ш.Ю.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш