Отинойиларнинг мафкураси.

3-06-2021, 11:29 admin Мақолалар 458

Отинойиларнинг мафкураси.
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Буюк яратувчи номи билан илм олишга даъват этган Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин! Умматларини бешикдан қабргача илм олмоқликка чорлаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз дуруду саловатлар бўлсин !
Сарлавҳада ёзганимиз мафкура сўзини маъносини англайдиган бўлсак, мафкура сўзи арабча сўз бўлиб, фикрлар мажмуи , чуқур маъноли , теран мазмунли фикр деган маъноларни билдиради . Маънавиятли киши маърифат йўлига тушади. Маърифатли кишининг мафкураси ниҳоятда гўзал ва эзгуликка йўғрилган бўлади. Эзгулик билан бойитилган мафкура тинчлик , осойишталик ва бунёдкорликка хизмат қилади.
Миллатнинг асосий белгиларидан бирига айланган одатларни асраш ва камол топтириш ҳар бир кишининг муқаддас бурчидир .Халқимизнинг ватанпарварлик , эрксеварлик , юртга садоқат , болажонлик , меҳмондўстлик ота-онани эъзозлаш , каттани ҳурмат ,кичикни иззат қилиш , қариндошлар ва қўни -қўшнилар ўртасида ўзаро меҳр-оқибатни кучайтириш ,муҳтожларга ёрдам бериш бизнинг миллатимизга хос одатдир. Бир дастурхон атрофида ўтиришни доимо қумсаш , бир майизни қирққа бўлиб ейиш ўзбек мииллати анъаналаридир .
Ушбу анъаналар қадрини баланд тутган ҳолда отинойилар: Маърипова Н , Холова. О , Каримова. М , Қувондиқова. Н миллий қадриятларимизга амал қилиб эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари Зоиров Муҳаммадали Сирожиддин ўғли , Зоиров Беҳрўз Беҳзод ўғли , Ёқубов Амирхонларнинг суннат тўйларини маҳалла-кўй ва қариндош -уруғлар даврасида тўкин тўй дастурхони устида ўтказдилар . Ўзбекнинг миллий таоми ош тортилди. Тўй болаларга сарполар кийдирилди тўрт нафар отинойларимиз тўй тадбирига яхши ниятлар билан бош бўлдилар. Саховатпеша кишилар томонидан тўй харажатлари кўтарилди ва тўёналар берилди. Сармишдаги тўйхонага таклиф этилган меҳмонларни ва уч нафар тўй болаларга тегишли бўлган ота-оналари қавм-қариндошларини жами 90- нафар меҳмонларни “Қалқонота” фольклор жамоаси ўз репуртуарларидаги халқ оғизаки ижодидан бўлган қўшиқлари билан сийлаб хушнуд этдилар . Отинойиларнинг ушбу тадбирни ўтказишдан мақсадлари инсон бошқа бир инсонни қадрламоғи кўнглини кўтариб меҳр -оқибат кўрсатмоқлиги шу қадриятлар асосида ҳаёт гўзал бўлмоқлигини, келгуси авлод вакилларига етказишдир. Шунинг билан бирга келажагимиз ворислари ёшларни динимизга ва миллатимизга хос бўлмаган ёт ғоялар, ўзга маданиятлар таъсиридан асраш, уларнинг зарарларини англаб етадиган даражада мафкуравий иммунитет ҳосил қилишдир. Агар биз ўз миллатимиз тарихида эъзозланган, қадрланган қадриятларимизни тарғиб қилмасак , албатта бошқа бир ўзга қўштирноқ ичидаги “маданиятли ва маънавиятли тарғиботчи “ ўз мафкураси билан бизга бегона бўлган урф-одат ва анъаналарини тарғиб қилади. Отинойи онахонларимизнинг мақсадлари тарихимиз ва бугунимиз эъзозлаган ғояларимизни миллат ва динимиз равнақи ҳамда давлатимиз юксалиши учун хизмат қилдиришдир . Отинойиларимизни эзгу ният йўлида қилган хизматларини Аллоҳ ўз даргоҳида ҳусну мақбул айлаб кўпдан кўп ажрлар берсин.


Навбаҳор тумани бош отинойиси : С. Хушматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш