Тинчлик олий неъмат
"Тинчи йўқни оши-татимас".
Халқ мақоли.
Аллоҳга чексиз ҳамду-санолар бўлсин! Пайғамбарлар афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин!
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:" Сизларга Исломни дин деб рози бўлдим "- дейди. ( Моида сураси. 3-оят)
. Тафсирчи уламолар ислом сўзининг маъносини ихлос, офатлардан омонда бўлиш, сулҳ, итоат ва бўйсуниш деб изоҳлайдилар. Бу сўзларнинг умумий маъносининг жамланмаси" тинчлик"сўзига тўғри келади. Бу ҳаёти дунёда ислом динига эътиқод қилиб яшовчи инсонларнинг асосий мақсади Аллоҳ розилигига эришишдир. Аллоҳ розилигига эришиш учун эса Аллоҳдан қўрқиб тақвода бўлишдир. Бу ҳақда: Аллох: "Кимки Аллоҳга, Пайғамбарига итоат қилса, ундай кишилар нажот топгувчилардир"- (Нур сураси. 52-оят). деб марҳамат қилган. Аллоҳ томонидан юборилган буйруқларга бўйсуниб ер юзини обод қилиб тинч осойишта ҳаёт кечириш, умрни ғанимат билиб, ўз тупроғини, Ватанини гуллатиб яшнатиб яшаб, савоб топишида
Аллоҳнинг розилиги бор. Қуръонда: "У(Аллоҳ сизларни ердан пайдо қилиб, сизларни уни обод этувчи этди"-дея амр қилган.(Ҳуд сураси. 61-оят).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ер юзини обод қилиш, гуллатиб яшнатиш ҳақида хадис келган:" Қиёмат қоим бўлиб қолса-ю, бирингизнинг қўлингизда кўчат бўлса, у қоим бўлгунича экишга улгурса, экиб қўйсин"- ( Имом Бухорий ривояти)-деб киши умрининг охирги сониясини ҳам ўзининг киндик қони тўкилган тупроғини обод қилишга даъват этади.
Динимиз ислом сўзининг маъноси тинчлик экан, алҳамдулиллаҳ она юрт, ота макон, Ўзбекистон тинч, кундан-кунга ривожланиб, яшаш шароитимиз кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Эришилаётган ютуқларда Президентимиз ва ҳукуматимиз раҳбарларининг ҳалқпарвар одилона сиёсат олиб бораётганлигининг самараси кўрилмоқда.
Лекин ер юзида вайронагарчиликка, бузғунчиликка сабабчи бўлиб фитна қўзғаб, миллатлар, давлатлар, динлар орасига нифоқ солиб, шайтонга шерик бўлганлар, қора ниятли кимсалар бизни тинч ҳаётимизни, мамлакатимизни турли соҳаларда жадал ривожланиб, халқаро миқёсда ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олаётганлигини кўролмайдиганлар ҳам йўқ эмас.Улар ҳар томонлама бизга таҳдид солиб турибдилар. Фириб, алдов, ижтимоий тармоқлардаги мафкуравий хуружлари орқали мудҳиш хавф-хатар ва таҳликали вазиятларни юзага келтиришлари мумкин. Марҳум биринчи президентимиз И. А. Каримов: "... дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқни ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсундирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади..." деб огоҳлантирганлар.(Ислом Каримов. Юксак маънавият-енгилмас куч ")
Тинчлик ва осойишталик олий неъмат эканлигини биз фуқаролар чуқур ҳис қилиб, лоқайд бўлмасдан, хақпарвар ва халқпарвар Президентимиз ва раҳбарларимиз атрофларида жипслашиб қўллаб-қувватласак, ёшлар қалбида миллий ғоямизнинг асоси бўлган ватанпарварлик, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби тамойилларни кўлни қўлга бериб биргаликда ёшлар қалбига мустаҳкам жоба-жо этсак давлатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган, юртимиз тинчлиги ва шарафини сақлаган бўламиз.Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўзининг ёшидан қатъий назар куч-куввати, ақлий салоҳияти етадиган даражада Аллоҳнинг олий неъмати тинчликни асраб авайлашга, қадрлашга маъсулдир. Шукурким биз қалбида имони, қўлида Қуръони, тилида истиғфору- дуоси бор халқмиз. Биз барчамиз тинчлик неъматини юртимизга давомли етиб турмоқлигини Аллоҳдан сўраб дуода бардавом бўлмоқдамиз .
Навбаҳор тумани бош отинойиси: С.Хушматова.