Тинчлик динининг шиори

1-03-2018, 09:01 admin Мақолалар 1 425



Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки,  жонажон ватанимизда тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда. Муқаддас қадамжоларимиз обод бўлиб, ҳавас қиладиган даражада таъмирланмоқда. Она диёримиздан етишиб  чиққан улуғ алломаларимизнинг қолдирган қимматли асарлари таржима қилинмоқда. Бу ўзгаришларнинг барчаси истиқлол замирида   ҳосил бўлади. Тинчлик асли  оиладан бошланади. Oта-она, ака-ука, яқин қариндошлар, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат ришталари мустаҳкам бўлар экан, ана шунинг ўзи улкан бир неъматдир.
Ислом сўзининг маъноси, Аллоҳга бўйсуниш, итоат қилиш бўлса, унинг мағзи тинчлик маъносини билдиради. Бу дин покиза дин, инсонларни комилликка, бирдамликка, ҳидоятга чорлайдиган диндир.
Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Ким бирон жонзот ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, гуё барча одамларни ўлдирибди ва ким унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса), гуё барча одамларга ҳаёт берибди” (Моида сураси, 32-оят).
Мазкур оятдан билинадики, Ислом дини ҳар қандай шаклдаги зулм, зўравонлик, фитна ва фасодни қоралайди. Ҳар бир инсон бу каби разил иллатлардан сақланиши ва қолаверса бошқаларни ҳам сақланишга даъват этиши лозимдир.
Зеро, Ислом дини инсоннинг моли, жони, шаънини ҳимоя қилиб келган диндир.
Барчамизга маълумки, терроризм  оламларга раҳмат бўлиб келган, ўзаро тинч яшаш тизимини жорий қилиш учун келган буюк исломий, диний мақсадларга зиддир. Ислом бунга қатъиян  қарши туради.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо аҳил-иноқликда яшашга даъват қилганлар. Энг тўғри йўл аҳли сунна вал жамоанинг  йўлидир.
Инсоният бир-бирларини ўлдириш учун эмас балки, ҳамжиҳат, тинч, ер юзини обод қилиш учун яратилган.
Буюк олимлардан бири шундай деган экан: “Ислом – инсон қалбига чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлувчи ва бегуноҳ одамларга ҳужум қилишни кечирилмас гуноҳ  деб ҳисобловчи сабр-тоқат динидир”.
Дарҳақиқат, Исломнинг мазмуни, шиори ҳам тинчлик, хотиржамлик, осудалик, фаровонлик.

Дийдор АСКАРОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти талабаси

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш