Жиҳоднинг сабаби ва мохияти.

4-02-2021, 11:20 admin Мақолалар 626

Жиҳоднинг сабаби ва мохияти.
Бисмиллаҳи рохманир роҳийм. Ҳозирги кундаги турли экстремистик ва террористик ҳаракатлар томонидан "Жиҳод тушунчаси ислом дини таълимотларига зид равишда тушинилмоқда, яъни қуръон оятлари ва ҳадисларининг асл моҳиятини бузиб ифода этиб мусулмонларга қарши зўравонлик, қўпарувчилик ҳамда босқинчилик ҳатти-харакатларини асослаш ва оқлаш "жиҳод" тушунчасидан фойдаланиб "ҳозирги жиҳод қилиш хар бир мусулмон учун фарзи айндир" деган ғоя илгари сурилмокда. Аслида, тинчликка раҳна солиш жамият равнақи ва халқ фаровонлигига зиён етказиш фитна қўзғатиш тоифаларга бўлиниб, ўзаро низолашиш ислом динига ёт ҳолат хисобланади. Афсуски, ислом ниқоби остида пайдо бўлган экстремистик ҳаракатида юрган ноинсофлар қанчадан-қанча фуқароларни ўз домига тортиб ҳаётларини издан чиқариб юбормокда. Уларнинг таълимотига қўшилмаган кишиларга қарши жиҳод эълон қилиш ҳатто қария аёл ва болаларнинг қонини тўкишни ҳалол деб билганлар. Бундай ғоялар ҳокимият учун курашнинг зўравонликка асосланган усуллари келиб чиқишига ва минглаб мусулмонларнинг ҳалок бўлишига олиб келди. Аслида, "жиҳод" сўзи "жидду жаҳд", яъни инсон ўз мақсадига эришиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилишни билдиради. Бу сўз бир нечта маъноларда ишлатилади. Жумладан "жиҳод"нинг Аллоҳнинг йулига даъват қилиш яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш, Аллоҳ йўлида инсоннинг ўз ҳавойи нафсига қарши кураши ота-онага хизмат қилиш турлари мавжуд. Бунга далил сифатида Имом Термизийдан ривоят қилинган ҳадисда "Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таолонинг зотида инсон ўз ҳавои нафсига қарши жиҳод қилишдир" дейилган. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: Бир киши Расулуллох (с.а.в) га: "Мен жиҳодда қатнашмоқчиман" деди. У зот: "ота-онанг борми?"-деб сўрадилар. Ҳа деб жавоб берди у киши. Шунда пайғамбар (с.а.в):-"Уларнинг ҳузурига бориб ёрдам бер, хизматини қил: шу сенинг жиҳодингдир"-дедилар. Асл жиҳод ислом таълимотига кўра Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи солиҳ амалларни ўз ичига олади. Ҳалол тижорат ишлаб чиқариш ёки қудуқ қазиб сув чиқариш каби ишлар шулар жумласидандир. Яратганнинг энг буюк неъмати биз яшаб турган оламнинг энг ажойиб мўъжизаси бўлмиш инсон хаётига тажовуз қилишга қаратилган ҳар қандай кўринишдаги тахдидлар катта гуноҳ экан. Ҳар бир киши бу неъматни асраш унга хиёнат қилмаслиги ва Аллоҳнинг тўғри йўлидан адашмасдан бизга буюрилган барча фарз ва суннат амалларни мукаммал бажаришликни бизга Аллоҳим насиб этсин. Омин.

Кармана тумани "Дўстлик" МФЙ отинойиси: Нафасова Г
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш