ЖИҲОД НИМА?

1-06-2020, 09:56 admin Мақолалар 607

« Жиҳод» сўзи арабча сўздан олинган бўлиб -ғайрат қилиш, жидду - жаҳд билан бирор мақсадга эришиш учун бор имкониятларни ишга солиш маъносини англатади. Динимизда жиҳодни икки хил тури бўлиб, биринчи тури юртини ёвлардан ҳимоя қилиб душманларга қарши курашишни жиҳод дейишади, иккинчи тури нафс билан курашиш ҳам жиҳоднинг бир туридир. Аслида ислом динининг фарзларига сидқидилдан амал қилиб тақво қилиш ҳам жиҳоддир. Ота-оналаримизга савоб умидида қилган яхшиликларимиз ва хизматларимиз ҳам жиҳод ҳисобланади. Фарзандларимизга тўғри тарбия бериб уларни тўғри йўлга солиш учун уларни оқил-у фозил қилиб, комил инсон қилиб тарбиялашга, қилган сайи ҳаракатимиз ва чин ихлос билан қилган дуоларимиз ҳам жиҳодга киради аслида.
Ватанимиз келажаги учун юртимизга керакли инсон бўлиш учун илмга интилиш ўқиб ўрганиш учун сидқи дилдан қилаётган ҳаракатларимиз ҳам бир жиҳоддир. Савоб умидида қийин аҳволга тушган яқинларимизга ва ён атрофимизга бераётган кўмагимиз, қилаётган хайри саховатимиз, холис Аллоҳ учун яхши ишларимиз ва амалларимиз ҳам жиҳоднинг гузал турларидан бири десак муболаға бўлмайди.
Нафсга қарши жиҳодимиз эса ўзимизни Аллоҳ динда ҳаром қилган нарсалардан тийилишимиздир. Ҳаромдан ҳазар қилиб ҳалолга интилиш ва ҳалол бўлган нарсалардан ҳам меъёрида оқилона фойдаланишимиз ҳам жиҳоддир. Айни пайтда юртимизда ва бутун дунёда тарқалган мана бу Коронавирусдан ҳам уйда ўтириб карантин қоидаларига қаттиқ амал қилишимиз ҳам бу касалликга қарши курашиб унинг олдини олишда қилинаётган чора-тадбирлар ҳам жиҳоднинг бир туридир.
Юртимизда бу касалликни енгишда уйда утирган қарияларга, мухтожларга ва бева-бечораларга чин дилдан савоб учун қилинаётган хайр-саховатлари ҳам кўрсатаётган хизматлари ва қилинаётган чора-тадбирлари ҳам жиҳоднинг моҳиятларидан биридир.


Навоий вилоят Конимех туман “Зафаробод” МФЙнинг отинойиси С.У.Раҳматова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш