"Руҳий тарбия".
Бандаларига Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг хадисларини Исломнинг иккинчи масдари қилиб берган Аллоҳ таолога битмас- туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига хадис нималигини батафсил тушунтириб, ундаги таълимотлар қандай амалга оширилишини кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Мухаммад( с а в)га мукаммал саловоту саломлар бўлсин.
Руҳий тарбия илмининг барча машойихлари ҳалол ва ҳаром масаласига ниҳоятда катта эътибор беришган, атрофлича ўрганиб ҳаётга тадбиқ этишган.
Рухий тарбия илмининг барча машойихлари ҳалол ва ҳаром борасидаги ояти карималари билан бирга, Росулуллоҳ( с а в )нинг бу борадаги ҳадиси шарифларини ҳам яхшилаб ўрганишган ва ўргатишган.
Абу Хурайрадан ривоят қилинади:
" Набий соллоллоҳу алайхи васаллам: Одамларга бир замон келурки, унда киши молни нимадан олганига парво ҳам қилмайди: ҳаромданми, ҳалолданми", дедилар.
Бухорий ва Насоий ривоят қилган.
Бу хадиси шариф Пайғамбаримиз ( с а в) нинг катта мўъжизаларидан биридир.Ушбу хадиси шариф у зот ( с а в)нинг муборак оғизларидан чиққан пайтда кўпчилик мусулмонлар молни ҳаром ва ҳалолига қарамай олиш деган нарсани ҳатто хаёлларига келтирмас эдилар.
Чунки фақат ҳалол нарсани олиш, ҳаромдан ҳазар қилиш мусулмонман, деган одамларнинг фикри- зикрига айланган, бутун вужудига сингиб кетган эди. Аммо асрлар ўтиши билан кишилар Исломдан, иймондан узоқлаша бориб, оҳир -оқибат ҳалол билан ҳаромни фарқ қилмайдиган холатга тушиб қолдилар. Кишилар ҳалолни қўйиб, ҳаромга ўзларини урадиган бўлдилар.Хаттоки ҳалол бўлиб кўринган кишиларни девоналикда ақлсизликка айбладилар.
Пайғамбаримиз ( с а в); ушбу ҳадисда айтган кўзлари юзага чиқди.
Аслида эса инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарсалардан бири ҳам ҳаром - ҳалолни фарқлашдир. Дуч келган нарсани суриштирмай ўзиники қилиб олиб, ундан фойдаланишга ўтиш ҳайвонга хосдир.
Мусулмон киши ҳар бир нарсани шариат рухсат берган тарзда бўлиши кераклигини тўлиқ ва масъулиятини сезган ҳолда, ҳар бир ҳаром нарса катта гуноҳ бўлишига эътиқод қилиб яшайди.
Ислом ақийдаси бўйича, шариатда ҳаром ҳисобланган нарсани ҳалол санаш кофирликдир. Ҳаромнинг ҳаромлигини билиб туриб, ундан ҳазар қилмаслик эса гуноҳи азимдир. Шунинг учун мусулмон киши нима ҳалол, нима ҳаром эканлиги яхшилаб билиб олиши ва ҳалол касбни ихтиёр қилиши керак.
Бир одам ҳаром пул топиш гуноҳ эканлигини англаб етди. Қўлида ҳаром аралашган мол бор ,нима қилади? Уламоларимиз қуйидагича маслаҳат берадилар:
" Агар ҳаром молнинг жинси ва миқдори аниқ бўлса, ўша аниқ жинс ва миқдорини чиқаради. Агар аниқ бўлмаса, ғолиб чамасига кўра ажратса ҳам бўлади. Аммо кўнгли равшан бўладиган даражада чиқарса, яна яхши.
Кейин ўша молнинг эгасини ёки Унинг меросҳўрини топиб, қайтариб беради. Агар у молнинг муаййан эгаси бўлмаса ёки топилмаса, садақа қилади ёки мусулмонлар оммасига фойда келтирадиган нарсаларга ишлатади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Росулуллоҳ( с а в )нинг ҳузурларида"Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол - покларини енглар" ояти тиловат қилинади. Шунда Саъд ибн Ваққос туриб:
"Эй Оллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин", деди.Шунда Набий ( с а в):
" Эй Саъд, таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, бир банда ҳаром луқмани қорнига ташласа, Унинг амали қирқ кунгача қабул қилинмайди.Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса, унга дўзах муносибдир", дедилар.
Дуоси қабул бўладиганлардан бўлиш ҳар банда учун улкан бахт, ҳар бир мўъмин- мусулмон банданинг Энг улуғ орзуларидан биридир. Бир луқма таом жуда оз нарса, инсоннинг бир марта овқатланиши давомида ҳам бир луқма ҳеч нарсани ташкил этмайди, лекин бизнинг назаримизда арзимас бўлиб кўринган ўша бир луқма туфайли, дуо қирқ кун ижобат бўлмайдиган қилиб қўяр экан.
Шунда инсоф билан уйлаб кўрсак, танаввул қилаётган луқмамиз халолми?
Учқудуқ тумани бош отинойиси:
Тўрақулова. Одинахон.