Ажри улуғ амал.

13-01-2021, 19:07 admin Мақолалар 876

Ажри улуғ амал.
Инсонлар қалбига меҳр-муҳаббат берган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин! Умматига меҳр ва муҳаббатли асосларни ўргатган севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи васаллам) га саловату саломлар бўлсин!
Дунёда қилинган ҳар бир ишнинг мукофоти бор. Ватан ҳимояси ҳам савоби улуғ, эзгу ишлардандир. Мамлакатимизда 14-январ "Ватан ҳимоячилари" кунини миллий байрам сифатида нишонлаш анъанага айланди. Бугунги тинч осойишта ҳаётимизни қуролли кучлар ҳимоя қилмоқда. Ана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган ўғлонларимиз шаънига, қанча тасаннолар айтсак арзийди. Тарихда маълумки, ҳалқнинг тинчлигини таъминлаш ва ҳудудларни ҳимоя қилишга ўша юртнинг ўғлонлари сафарбар этилган. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) даврларида ҳам бир жамоа сафарларда тунлари қўриқчилик қилиб чиққанлар.(Абу Атия р. а) ривоят қилади: "Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир киши вафот этганини билиб, қай бирингиз уни бирор яхши амалларни бажараётганларида кўрган?" деб сўрадилар. Бир киши: "Мен у билан Аллоҳ йўлида бир кеча қўриқчи бўлдим" деб айтди. Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи васаллам) ва У зот билан ўтирганлар ўринларидан туриб, унга жаноза намозини ўқишди.
Қабрига қўйилгач Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи васаллам) қўллари билан тупроқ тортдилар, сўнг, (маййитга қараб): "Мен сенинг жаннат аҳлидан эканлигинга гувоҳлик бераман, дедилар".(Имом Табароний).
Ватанни севиш, унинг тинчлик ва осудалигини сақлаш барча касб эгалмрининг эркак ва аёлининг, ёшу қарининг бирдек бурчи ва вазифасидир. Ватан тинч бўлса, келажак авлод осуда яшайди, ва тоат-ибодатлари ўз вақтида адо этилади.
Юртимиз тинчлиги, равнақи йўлида ҳизмат қилаётган Ватандошларимизга байрам муборак бўлсин! Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин! Аллоҳ таолодан юртимиз тинчлиги учун дуо ва илтижолар қилиб сўрашдан чарчамаймиз!
Ҳатирчи туман" Буғирдоқ"МФЙ отинойиси: Мирзаева Робия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш