Исро ва меърож воқеаси.
Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин,севимли пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллоллоҳу алайхи васалламнинг муборак аҳли оила ва асхобларига саломларимиз бўлсин.
Исро ва меърож воқеаси Пайғамбаримиз Муҳаммад алайхис саломнинг мўъжизаларига далолат қилгувчи нодир ходисалардандир."Исро" луғатда " тунги сайр" маъносини билдиради Пайғамбаримиз Муҳаммад алайхис саломнинг Маккадаги Масжидул Харамдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайрлари ходисаси " Исро" дейилади .Бу Қуръонни Карим оятида зикр этилган:
(Ўз ) бандаси ( Мухаммад)ни , унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун ( Маккадаги) Масжидул Харамдан ( Қуддусдаги) Биз атрофини барокатли қилган Масжиди Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур.Дархақиқат, У Самеъ( эшитувчи) ва Басийр( кўрувчи) дир.( Исро 1).
Меърож сўзи луғатда " зина" деган маънони билдиради.Пайғамбаримиз Мухаммад алайхис салом осмонга ва ундан Аллоҳ Таоло хохлаган жойга чиққанлари воқеаси "Мерож" дейилади.Росулуллохнинг меърожларига ишониш ахли Сунна ва жамоа ақидасининг муҳим қисмидир.Меърож ҳижратдан бир ярим йил аввал, ражаб ойининг 27 -- жума кечасида содир бўлган дейилади.Меърожда бизларга, яъни умматларига беш вақт намоз ўқиш фарз қилинган.
Росулуллох соллоллоху алайхи васаллам даврларида ҳам тўрт ой ( зулқаъда ,зулхижжа,мухаррам ва ражаб ойлари хурматланарди.
Уламоларимиз ;" Сизу бизнинг ушбу муборак ва улуғ ойларни ёд этиб туришимиздан мақсад,уларнинг фазилатларидан ташқари,кунлар хафталарни, хафталар ойларни, ойлар йилларни бетиним қувлаб ўтаётгани, умримиз ҳам шитоб билан ўтаётганини эслаб туришимиздир", дейдилар. Инсон агар фақат дунёга берилиб қолса Унинг шахватларига лаззатларига,турли васвасаларига ўралашаверса,охират ташвишларидан ғафлатда қолади, хатто унутиб қўйишгача боради.Аксинча, фақат охиратни ўйлаб, ҳаётдаги вазифалардан воз кечишлик ва жамиятдан узилишлик инсонни боқий дунё мукофотларидан бебаҳра бўлишлигига олиб келади. Аллоҳ Таоло мархамат қилади:" Ким дунё савоби ( ўлжа)ни ирода қилса, унга ўшандан берурмиз. Ким охират савобини ирода қилса,унга( хам) ўшандан берурмиз. Шукр қилувчиларни эса, албатта, мукофотлармиз".( Оли Имрон,145).
Ражаб ойи хам муҳаррам ойлардан бўлгани учун ундан нафл рўза тутишнинг савоби улуғдир. Усмон ибн Хакимдан ривоят қилинади:" Ражаб ойида турганимизда Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойи рўзаси хақида сўрадим.У Ибн Аббоснинг:" Росулуллох соллоллоху алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, хатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик.Оғизлари очиқ бўларди , хатто рўза тутмасалар керак, дер эдик", деяётганини эшитганман, деди.( Имом Аҳмад ва Насоий ривояти.
Демак, азизлар, айнан шу каби ойларда имкон қадар соллиҳ амалларни кўпроқ қилишимиз , атрофимиздаги ёрдамга мухтож оилаларга маънавий- рухий , ижтимоий ёрдам бермоғимиз, лозим.Ҳар бир кунимиз ғанимат, хеч бир соат ортга қайтарилмайди. Азиз умримизни гўзал амаллар билан безайлик.
Учқудуқ туман бош отинойиси Тўрақулова Одинахон.