Муҳаббатларнинг олийси Расулуллоҳга бўлганидир

4-04-2018, 09:23 admin Мақолалар 1 673


Аллоҳ таолога Зотига муносиб битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) батамом ва мукаммал саловату саломлар бўлсин.
Ҳидоят юлдузлари бўлган саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг раҳмати ва розилиги бўлсин.
Уларга эҳсон ила эргашган барча мўмин ва мусулмонларга Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва раҳмати бўлсин.
Дунё тарихида Росулуллоҳ (соллаллоҳу алауҳи васаллам)дек меҳрибон ва марҳаматли, умматларига муҳаббати чексиз инсон бўлган эмас.
Дарҳақиқат, буни тасдиқлаб Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:
لَقَدْ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مِّنْ أَنْفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُمْ بِآلْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌ رَّحِيمٌ {128}
"Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Росул келди.” (Тавба сураси, 128-оят)

Ота-она учун фарзанд дунёдаги борлиғи, яшашдан мақсади ва қалбидаги бор меҳр муҳаббатининг, мурувват ва шафқатининг соҳиби ҳисобланади. Ҳар бир инсон ўз ота-онасидек унга ҳеч ким муҳаббат бера олмаслигини, у зотларнинг ўрнини ҳеч ким боса олмаслигини, қалб бўшлиғини улардан бошқа ҳеч ким тўлдира олмаслигини билади, тан олади. Лекин шундай бир ҳақиқат борки, уни ҳеч ким рад эта олмайди. У – Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг умматларига бўлган шафқатларидир.
Росулуллоҳ (соллаллоу алайҳи васаллам) умматларини ота-она ўз фарзандини севганданда ортиқроқ севганлар, улар учун қайғурганлар, улар учун борларини берганлар. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бутун умрларини умматларига, бизга бахшида қилганлар. Вақти келганда, дин душманлари томонидан берилган чидаб бўлмас азиятларга гўзал сабр қилганлар.

Хусусан, дин душмани бўлган Ақаба ибн Аби Муайд туянинг тозаланмаган қорнини олиб келиб Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саждага бош қўйганларида, устиларига ташлаганларида, масжиддаги мусулмонларнинг биронтаси уларни ҳимоя қилишга, ҳатто қоринни олиб ташлашга ботина олмаганида ул зотнинг кўнгилларидан нима ўтган экан…

Ўз амакилари Абулаҳаб ибн Абдулмуттолиб ҳам Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га кўп озор бериб, масхара қилар, жиянининг эшиги олдига нажосатларни келтириб ташлар, унинг хотини Умму Жамила ҳам эридан қолишмас, ул зотни ҳақоратлар, тинмай ғийбат қилар, ахлат ва нажосатларни топиб келишда эрига кўмаклашаркан Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг кўнгилларидан нима ўтган экан…

Албатта, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматлари учун бу каби азиятларга сабр қилишлик билан жавоб берганлар. Асл муҳаббат шу эмасми?!

Абу Ҳурайра (розиаллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳар бир Набийнинг қабулида шак йўқ дуоси бўлади. Барча Набийлар ўз дуосини қилиб бўлди. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман. У менинг умматимдан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмай ўлганларга албатта етгувчидир”, - дедилар”.
Икки Шайҳ ва Термизий ривоят қилишган.

Ҳар бир инсон аввало ўз жонини, нафсини ўйлайди. Бирор иш қилишдан олдин уни қилсам нима бўларкинман, буни қилсам нима қила оламан, бу менга фойда берадими, у менга зарар эмасми… каби ўй фикр ҳаёлидан ўтмайдиган инсон саноқли. Лекин Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзларидан олдин умматларини ўйладилар. Аллоҳ Таолонинг энг маҳбуб бандаси бўлмиш у зот (соллалоҳу алайҳи васаллам) ўзлари учун бирор олий мақом, ёки эҳтиёжлари учун бирор нарсани сўрашлари мумкин эди. Улар бизнинг ҳаққимизга дуо қилишлари мажбуриятини олмаган эдилар. Лекин уларни ўзларидан кўра умматларини устун қўйишга нима ундади? Бу - биз умматларга бўган юксак эҳтиром, улуғ шавқат , олий муҳаббатнинг нишонасидир. Айнан шу севги – ҳақиқий муҳаббат, ҳақиқий севгидир. Росулуллоҳнинг умматларига бўлган севгисидир!

Абдуллоҳ ибн Амр (розиаллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:
“Набий (соллалоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳ азза ва жалланинг Иброҳим ҳақидаги: “Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳимлисан”, деган қавлни тиловат қилдилар.
Ийсо алайҳиссалом: “Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас албатта, улар сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, сенинг ўзинг азиз(ғолиб) ва ҳикматли зотсан”, деган эдилар.
Бас, у зот икки қўлларини кўтариб туриб:
“Аллоҳим! Умматим! Умматим!” – дедилар ва йиғладилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла:
“Ей Жаброил, Муҳамаднинг ҳузурига бор. Роббинг билса-да, ундан сени не йиғлатур деб сўра”, - деди.
Жаброил алайҳиссалом келиб, у ҳақда сўради. Росулуллоҳ (соллалоҳу лайҳи васаллам) у кишига айтган нарсаларининг хабарини бердилар. Ҳолбуки, унинг ўзи ҳам билар эди. Шунда Аллоҳ:
“Ей Жаброил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор ва:
“Албатта, биз сени умматинг ҳақида рози қилурмиз, сенга ёмонлик қилмасмиз”, деб айт”, - деди”. (Муслим ривояти)

Бизлар, Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг умматлари бўлишимиздан фахрланишимиз керак. у зотга кўплаб саловат-у саломлар юборайлик. Зеро, Аллоҳ таоло Қурони Каримда шундай дейди: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг”. Сўнги нафасларида ҳам “Умматим” деган Росулуллоҳнинг муҳаббатларига жавоб қайтарайлик, суннатни маҳкам ушлайлик. Унутилган суннатларни тирилтирайлик. Ҳаттоки, Мусо алайҳиссалом ҳам Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматлари бўлишни Аллоҳдан сўраганлар. Бизни ҳидоятга бошлаб “Умматим!” деб муборак кўзларидан биз учун ёш тўккан Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг умматларидан қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар айтиш бизга вожиб бўлади.

Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта махсус ислом
билим юрти 2-курс талабаси Норхўжаева Нилуфар
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш