Нега Рамазонда гуноҳ қиламиз?
Бандаларига икки дунё саодатини кўзлаб, рўзани Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таборака ва таолога ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига меҳр кўрсатиб, рўза тутишни барча сир-асрорлари ила таълим берган ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга абадул абад саловоту саломлар бўлсин!
Диндош биродарларига рўза ҳақидаги билимларни етказиб, ўргатган динимиз йўлчи юлдузлари – саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг раҳмати ва розилиги бўлсин!
Азиз диндошларимиз, мана яна бир бора Рамазони шариф бошимизга соябон бўлиб ташриф буюрди. Бизга маълумки, қадимдан мусулмонлар муборак Рамазонда доимгиданда кўпроқ Қуръон тиловат қилишга, доимгиданда кўпроқ ҳар бир хатти-ҳаракатларида ахлоқлироқ ва карамлироқ бўлишга ҳаракат қиладилар. Чунки суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ана шундай қилганлар ва барча Ислом амаллари қатори бу масалада ҳам умматларига ўрнак бўлиб, алоҳида таълим берганлар.
Инсоннинг рўзадан бошқа ҳамма қилган амаллари ўзи учун бўлади. Фақатгина тутган рўзасигина Аллоҳ таоло учун бўлади. Яъни рўзадан бошқа амалларда амал қилувчи хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам бир оз хўжакўрсинга қилиш, ўзгаларнинг ҳаваси, мақтови, обрў-эътиборини қозониш ҳисси пайдо бўлади. Мисол учун, намоз ўқиган одамнинг таҳорат қилганини, намозга жой танлаганини ва ниҳоят, намоз ўқиётганини бошқалар кўради. Бу одам намоз учун таҳорат қиломоқда, бу одам намоз учун жой танламоқда, бу одам намоз ўқимоқда, яхши одам экан, деган фикр хаёлидан ўтиб, унга ҳурмат-эътибор билан қарайди. Шу каби закот берганини қанча яширса ҳам, ҳеч бўлмаганда закот олган киши билиб, ҳаққига дуо қилади. Ҳажга боргани эса умуман шов-шув бўлиб кетади. Қайтганидан сўнг қанчадан-қанча инсонлар унинг зиёратига келишади. Ҳамма уни “Ҳожи ота” ёки “Ҳожи она” деб чақира бошлайди. Рўзада эса бу нарсаларнинг бирортаси йўқ, кечаси ҳеч ким кўрмайдиган вақтда саҳарлик қилади. Кундузи эса ҳамма қатори юраверади. Ҳеч кимсиз, ёлғиз ўзи қолганида рўза тутган инсон Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб, оғзини очиб юбормайди. Ушбуларнинг барчаси рўза Аллоҳ учун тутилишининг белгиларидир. Шу боис ҳам ёлғиз Аллоҳ учун бўлган ибодатнинг мукофотини Аллоҳ таолонинг Ўзи беришини ваъда қилган. Рўза учун бериладиган савобнинг кўпайиши шунчаларки, уни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди, идрок ҳам қила олмайди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларининг бирида қуйидагича марҳамат қиладилар:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар кишанланур”, дедилар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.
Азиз диндошлар! Эътиборингизни ушбу ҳадиси шарифдаги “…ва шайтонлар кишанланур” жумласига қаратмоқчиман. Бизга маълумки, шайтон алайҳи лаъна доимо инсонларни Аллоҳ таолонинг ибодатидан, қурбатидан, тоатидан четланишга ундайди, васваса қилади ва одам боласининг қон томирида сузиб юради. Мўмин-мусулмонларга раҳмат бўлиб Рамазони шариф ташриф буюрса, исёнкор шайтонлар ўзлари учун севимли бўлган бу ишларидан тўсилиб, кишанларга маҳкум этиладилар. Шу ўринда ўринли савол пайдо бўлади: Шундай бўлса нега барибир билиб-билмай маъсиятлар содир этаверамиз? Ҳаттоки, баъзи инсонларнинг гуноҳ ишларда бардавом бўлаётганларига гувоҳ бўламиз? Ушбу саволларнинг жавоби эса қуйидагича: Рамазони муборак ҳурматидан шайтонлар кишанланган пайтда бизни маъсиятга бошловчи, тутган рўзамизнинг, Аллоҳ асрасин, мукаммаллиги кетиб, нуқсонли бўлишига сабабчи бўлувчи нарса – НАФСларимиздир. Демак, Рамазони шарифнинг муборак кунлари давомида бирор-бир гуноҳ содир этгудек бўлсак, “Ҳа, шайтон ўлгур йўлдан урди-да”, дейишимиз ноўриндир. Бежизга ҳикматларда “Ақл мудроқ, нафс эса уйғоқдир” дейилмаган. Шайтонлар кишанланган Рамазон ойида ким биландир тортишиб қолишимиз, кимнидир ғийбат қилишимиз, дилозор ишларга йўл қўйишимиз-нафсимизнинг уйғоқлиги, ҳали ҳам кишанланмаганидандир. Ушбу ой нафсларимизни поклаш, руҳимизни сайқаллаш учун қулай фурсатдир. Рўзадаги чанқоқ, очлик, тунгги бедорлик, таровеҳ намозлари, хатми Қуръонлар, хайру эҳсонлар-нафсларимизга қарши курашдир.
Шундай экан, Аллоҳим Ўз фазлу марҳаматидан баҳраманд айлаб, Рамазони шарифни фақат гўзал амаллар, савобли ишлар билан ўтказиш бахтини барчамизга насиб этсин! Бу ойда нафсимиз биздан ноумид бўлиб, “Хотиржам нафслар” сафига қўшилсин.

Хадичаи Кубро билим юрти,
3 курс талабаси
Исоқжонова Муҳсина
3 курс талабаси
Исоқжонова Муҳсина